

Крис ван Пуйвельде "Локомотив" стадиони ва клуб қароргоҳида бўлиб, у ерда яратилган шарт-шароит, "Локомотив" футбол клубининг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Суҳбат давомида у клуб инфратузилмасини янада ривожлантириш, стадионга мухлислар ташрифини ошириш, ёш футболчилар тарбиялаш тизимимини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди.





