Эртага АГМК Руминия клубига қарши ўйнайди
14 янв 2018 13:20
Янгиликлар
Эртага АГМК Руминия клубига қарши ўйнайди
Эртага АГМК клуби Топкапе спорт мажмуасида иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ўзбекистон клубига бу гал Руминия 2-лигаси вакили "АСУ Политехника" спарринг-рақиб бўлади. 2012 йилда ташкил топган бу жамоани маҳаллий мутахассис Богдан Андоне бошқаради. Руминияликлар айни дамда ўз чемпионатларида 5-ўринда боришмоқда. Шу ўринда Руминия 2-лигаси мамлакатда иккинчи рақамли мусобақа эканлигини таъкидлаш жоиз. Бу мамлакатда элита жамоалари 1-лигада иштирок этишади.
Ўртоқлик учрашуви маҳаллий вақт билан 16:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар