АГМК Туркиядаги илк назорат баҳсида ғалабага эришди

Aslanov Jasurbek
11 янв 2018, 11:34
АГМК Туркияда давом этаётган ўқув-машғулот йиғини режасидан ўрин олган илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Бишкекнинг "Дордой" жамоасига қарши баҳсда йиғинда қатнашаётган 24 футболчи иштирок этди. Турли сабабларга кўра Камолиддин Мурзоев, Низомиддин Зиёвутдинов ва кўрикдан ўтаётган қирғизистонлик Антон Землянухин ўйинни томошабин сифатида кузатди.

Қизиқарли ўтган учрашувда АГМК 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Олмалиқликларнинг икки голига Жавлон Гусейнов ва Абдумалик Абдуллаев муаллифлик қилди. Учрашувни туркиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришди.

АГМКнинг машғулотлар жараёни эртадан яна давом эттирилади.

АГМК матбуот-хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia