Холанд ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи бўлди

21 сен 2026, 09:45
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд АПЛда ўзи қарши ўйнаган барча жамоалар дарвозасини ишғол қилган иккинчи футболчига айланди.

Бу воқеа Англия Премьер-лигасининг 5-туридан ўрин олган, "Манчестер Сити" "Сандерленд"ни мағлуб этган (5:3) ўйинда содир бўлди. Жамоалар Манчестердаги "Этихад" стадионида тўқнаш келишди.

Холанд учрашувнинг 81-дақиқасида гол урди. Шу тариқа, ҳужумчи Премьер-лигада ўзи қарши тўп сурган барча 25 та жамоа дарвозасига гол уришга эришди.

Бундай натижага эришган яна бир футболчи — форвард Гарри Кейн ҳисобланади. Ҳужумчи АПЛда ўзи тўқнаш келган 32 та жамоага гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com