

Мазкур ғалаба эвазига "Ноттингем" 9 очко билан 16-ўринга кўтарилиб олди. 17-поғонани эса 10 та баҳсда 9 очко жамғарган Фрэнк Лэмпард бошқарувидаги "Ковентри" банд этиб турибди.
МЮ 7 очко билан 18-ўринда бормоқда. Агар манкунианликлар бугун ўз майдонида "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратса, хавфли ҳудудни тарк этади. Клубдан кейинги ўринларда "Кристал Пэлас" (7 очко) ва "Сандерленд" (5) бормоқда — ҳар уччала жамоа ҳисобида биттадан захира ўйини мавжуд.
Squawka нашрининг хабар беришича, "Юнайтед" АПЛ тарихида илк бор тўққизта баҳсдан сўнг ўйин кунини хавфли зонада якунлади. Opta маълумотларига кўра, клуб бундай босқичда сўнгги бор 1986 йилнинг ноябрь ойида аутсайдерлар қаторида қолган эди — ўшанда жамоа 21-ўринда қайд этилган.



