UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  0 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  2 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  33 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  9

Эмин Курдов: "Илк назорат учрашувимизни ўтказдик" Янгиликлар

Эмин Курдов: "Илк назорат учрашувимизни ўтказдик"

Куни кеча Тошкентда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Озарбойжон термасига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Ушбу баҳсда дуранг натижа қайд этилди (3:3). Ушбу ўйиндан сўнг Озарбойжон терма жамоаси футзалчиси Эмин Курдов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ушбу мавсумдаги бизни илк назорат учрашувимиз бўлди. Ўйин биз кутгандан ҳам жуда ҳам қийин кечди. Биздаги майдон паркет билан қопланган, бу ердаги майдон эса рафлекс. Баҳс жуда ҳам ажойиб тарзда ўтди лекин биз учун бу ўйин жуда ҳам қийин бўлди. Чунки бир кун олдин Озарбойжондан Тошкентга учиб келиб эртаси куни майдонга тушдик, чарчоқ аломатлари ҳам сезилди. Бугунги жавоб учрашувини аъло даражада ўтказамиз деб ўйлайман. Мен Ўзбекистон терма жамоасини яхши биламан. Айниқса термангиз етакчиси Артур Юнусов билан бир жамоада тўп тепганмиз. У мен билан бирга Озарбойжон чемпионатида иштирок этган. Билишимча терма жамоангиз мураббийи испаниялик экан. Ўзбекистон терма жамоаси аввалгидан кўра ҳозир анча ўсишга эришганини гувоҳи бўлдим. Йиғин ўтказаётганимизга икки ой бўлган бўлса айтиб ўтганимдек илк назорат учрашувини ўтказдик”, - дейди Озарбойжон терма жамоаси посбони Эмин Курдов.


Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика