UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  7 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  29 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  13 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

"Динамо" футболчилари Обид Жўрабоев ва Сардор Эминов "Олимпик" билан ўйиндан сўнг нималар деди? Янгиликлар

"Динамо" футболчилари Обид Жўрабоев ва Сардор Эминов "Олимпик" билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси Про лиганинг навбатдаги турида Тошкентда "Олимпик"ни мағлубиятга учратди (2:1).

Ушбу учрашувдан сўнг самарқандиклар сафидаги тажрибали футболчилар Обид Жўрабоев ва Сардор Эминов сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.

Обид Жўрабоев - Худога шукур сафарда ўйнаганимизга қарамасдан ғалаба қозониб олдик. Тўғри бунга қадар меҳмондаги натижаларимиз ўхшамаётганди. Дейлик "Оқ-тепа" билан ўйинда имкониятни бой бериб, қимматли очкони йўқотгандик. Рақибимиз "Олимпик" яхши шаклланган жамоа ҳисобланарди. Тимур Кападзе қўл остида ёш ва ғалабага чанқоқ ўйинчилар жамланганди. Гапни очиғи ўйин жуда қийин кечди. Кўриб турибсиз ҳаво жуда иссиқ. Жамоадошларим қўлдан келганича ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимдан сўнг мураббийимиз кўпроқ тўп билан ҳаракат қилишимизни таъкидлади. Бунинг натижасида бизда вазиятлар кўп бўлди. Биринчи бўлим охирида Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг ҳисобни тенглаштирган голи қўшимча руҳий устунлик берди, дея оламан. 

Самарқандаги ўйинлар кечки салқинда ўтмоқда. Стадионимизда шароитлар яхши. Футболимиз мутасаддиларидан ўйинларни кўпроқ 19:00дан кейинга қўйишларини сўраб қолардим. Чунки ҳаво иссиқ, бу футболчига жисмоний жиҳатдан қийин бўлади. Учрашувларнинг салқинда ўтиши фақат биз учун эмас, стадионга ташриф буюрадиган мухлисларга ҳам енгиллик беради.


Сардор Эминов - Қийин ўйин ўтказдик. Бундай оғир учрашувлар ҳали яна кўп бўлади. Чунки Про лигада осон ғалаба қозониладиган баҳснинг ўзи йўқ. Нима ҳам дердим, мақсадимиз сари олдинга интилишда давом этамиз. "Олимпик"ни мағлубиятга учратиб муҳим уч очкони қўлга киритдик ва кучли учликка кирдик. "Динамо"ни Суперлигага қайтаришни истаймиз. Буни кўплаб мухлисларимиз кутмоқда. Рақибимиз жорий йилги Про лигани янада қизиқарли ўтишини таъминламоқда. Таркибида ёш иқтидорлар ўзларини кўрсатишга интилишмоқда. Тахминимча улар шу зайилда давом этишса, кучли бешталикка киришади.

 Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика