UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Месси яна бир рекорд ўрнатди  2 22:54Туғилган кунда бўйинбоғ совға қилишга мажбур бўлган "Пахтакор"нинг "Спартак"ка қарши ўйини ҳақида  2 22:30АПЛ. "Лестер" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  15 22:30Назорат баҳси. ЦСКА Сигурдссоннинг хет-триги эвазига “Уфа”дан устун келди. Урунов 76 дақиқада ўйнади  13 22:26Карло Анчелотти: "Эриксен Пирлога ўхшайди"  2 22:10АПЛ. 27-турдан ўрин олган 4та ўйин якунланди (+жадвал)  10 22:00Ла Лига. Мессининг покери “Барса”га йирик ғалаба келтирди ва каталонияликлар 1-ўринга кўтарилди  113 21:48Муборакда "воҳа дерби"си бўлади  0 21:40АПЛ. “Лестер” ва “Ман Сити”нинг асосий таркиби билан танишинг  12 21:38Москвада Гейнрихга тезкор алоқага чиққан "Тезкор студия"да "Спартак" — "Пахтакор" учрашуви муҳокамаси  9 21:35Бундеслига. “Боруссия Д” ғалаба қозониб, 2-ўринга кўтарилди, Холанд эса яна гол урди ва бошқа натижалар (+жадвал)  5 21:20"Динамо" навбатдаги назорат баҳсини "Шердор"га қарши ўтказади  0 21:10А Серия. СПАЛ – “Ювентус” баҳсининг бошланғич таркиблари маълум, Де Лигт захирада қолдирилди  9 19:46“Пахтакор” йирик ҳисобда “Спартак”ка енгилган "Откритие Арена"даги ўйиндан тайёрланган эксклюзив ФОТОГАЛEРEЯ  20 19:25АПЛ. Лэмпард 2-даврада ҳам Моуриньюдан устун келди  18

Эктор Купер чақирган легионерлар терма жамоага қачон келишади? Янгиликлар

Эктор Купер чақирган легионерлар терма жамоага қачон келишади?

Ўзбекистон терма жамоаси 5 сентябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Фаластин билан ўйнайди.

Кеча терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер мазкур ўйинга чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан 5 нафар легионер ўрин олди.

Терма жамоа 28 август куни Тошкентда йиғин бошлаб, 3 сентябрь куни Фаластинга Исроил орқали учиб кетишади. 2019 йилнинг 2-10 сентябрь кунлари расман ФИФА кунлари деб қайд этиб қўйилган. Хўш, чет элда ўйнаётган футболчилар ўз клублари сафида қачон ўйин ўтказишадию, қачон Тошкентга етиб келишади? Мана шу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Санжар Шоаҳмедов
узоқ танаффусдан сўнг яна терма жамоадан чақирув олди. Ҳамюртимиз Малайзияда "Теренггану" сафида ўзининг тўпурарлик салоҳиятини намойиш этиб келмоқда. Шу боис бўлса керак Эктор Купер Шоаҳмедовни синаб кўришга қарор қилди. Айни пайтда Малайзияда чемпионат якунига етиб бўлган ва кубок баҳслари давом этмоқда. "Теренггану" бугун, 23 август куни "Негери Сембилан" билан куч синашади. Шоаҳмедов мана шу ўйинни ўтказиб бемалол Тошкентга келаверса бўлади, чунки клубнинг навбатдаги баҳси 13 сентябрь кунига белгиланган.



Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Шоаҳмедовдан кейин юртимизга учиб келади. 27 август куни "Шанхай СИПГ" Осиё чемпионлар лигаси чорак финали дастлабки учрашуви доирасида Япониянинг "Урава Ред Даймондс" клубини қабул қилади. Мана шу муҳим баҳсдан сўнг Аҳмедов Тошкентга етиб келади.



Терма жамоамизнинг етакчисига айланиб улгурган Элдор Шомуродов терма жамоага келишдан аввал яна иккита ўйинда майдонга тушади. "Ростов" Россия премьер-лигаси доирасида 25 август куни "Рубин" билан ўйнайди. 31 августда эса "Локомотив"га қарши майдонга тушади. Шу боис Шомуродов фақатгина сентябрь ойи бошидагина Тошкентга учиб келади холос.



Бу йиғинга энг сўнгги бўлиб Япония ва Жанубий Кореяда фаолият олиб бораётган легионерларимиз етиб келишади. Япония биринчи дивизионида иштирок этувчи "Ренофа Ямагучи" клуби эртага, 24 август куни "Варен Нагасаки" билан тўқнаш келади. 1 сентябрь куни Достон Турсунов жамоаси "Фаджано Окаяма" билан куч синашади. Шундан кейингина Турсунов юртимизга учиб келади.



Икром Алибоев ўйнётган "Сеул" клуби 25 августда "Жежу Юнайтед" билан, куз фаслининг илк кунида "Чонбук Моторс" билан куч синашади ва шундан сўнг Ўзбекистонга қараб учади.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг