Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди
15 июл 07:39
Янгиликлар
Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди
Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Эрон чемпионатига йўл олмоқда.
"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков фаолиятини "Тракторсози" жамоасида давом эттиради. Бу ҳақида totalfut_plus нашри хабар бермоқда.
Маълумот учун, "Тракторсози" амалдаги Эрон чемпиони ҳисобланади.
29 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум Суперлиганинг 15 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширди. Унинг "қалдирғочлар" билан тузган шартномаси 2026 йилнинг сўнггига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар