Эдди Хау: "Қийин даврдан ўтяпмиз"

Mirjalol Normatov
27 дек 2023
"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау АПЛда "Ноттингем Форест"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Қийин даврдан ўтяпмиз. Натижаларга эришишимиз йўлида жароҳатлар тўсқинлик қиляпти. Мухлислар томонидан бўлаётган барча норозиликларни тушунаман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам трибуналардаги ҳолат яхши бўлиши керак", - деди мураббий Фабрицио Романога.

"Ньюкасл" АПЛдаги сўнгги 5 ўйиннинг тўрттасида мағлуб бўлди. Айни дамда жамоа лига жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. "Қарғалар" ЕЧЛдан ҳам чиқиб кетди. Жамоанинг навбатдаги учрашуви 1 январь куни "Ливерпуль" майдонида бўлади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano