"Ньюкасл" сўнгги 5 ўйинининг 4тассида мағлуб бўлди

Mirjalol Normatov
26 дек 2023, 20:14
Бугун "Ньюкасл" АПЛ доирасида ўз майдонида "Ноттингем"га 1:3 ҳисобида ютқазди.

Шу орқали Эдди Хау шогирдлари сўнгги 5 ўйинининг 4тасида мағлуб бўлди. Бунга қадар жамоа "Лутон", "Тоттенхэм" ва "Эвертон"га ҳам ютқазганди. Ягона ғалаба эса "Фулхэм"га қарши ўйинда қўлга киритилганди.

Айни дамда "Ньюкасл" АПЛ турнир жадвалида 19 ўйинда 29 очко жамғариб, 7-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›