UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  11 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  3 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

ЕЧЛ. Бир киши кам бўлиб қолган "Милан" ўз майдонида мағлубиятга учради Янгиликлар

ЕЧЛ. Бир киши кам бўлиб қолган "Милан" ўз майдонида мағлубиятга учради

"Милан" ҳамда "Челси" ўртасидаги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тур ўйини якунига етди.

Милан

Лига Чемпионов - группа E . 4-тур

12/10/2022, 01:00

2
:
0
Тугади

Челси

Жоржиньо - 21', Пьер-Эмерик Обамеянг - 34'

Стадион: San Siro, 75051 томошабин

Бош ҳакам: Daniel Siebert

45'
90'
18'  Фикайо Томори
20'  Оливье Жиру
33'  Маттео Габбиа
36'  Раде Крунич
37'  Браим Диас (Сержиньо Дест)
62'  Оливье Жиру (Анте Ребич)
62'  Исмаэль Беннасер (Томмазо Побега)
66'  Томмазо Побега
80'  Тео Эрнандес (Фоде Балло-Туре)
80'  Рафаэл Леау (Дивок Ориги)
89'  Сандро Тонали
90'  Фоде Балло-Туре
20'  Мэйсон Маунт
21'  Жоржиньо
29'  Рахим Стерлинг
34'  Пьер-Эмерик Обамеянг
34'  Мэйсон Маунт
46'  Мэйсон Маунт (Конор Галлахер)
62'  Рис Джеймс (Сесар Аспиликуэта)
62'  Рахим Стерлинг (Рубен Лофтус-Чик)
79'  Пьер-Эмерик Обамеянг (Кай Хаверц)
85'  Конор Галлахер
89'  Бен Чилуэлл (Марк Кукурелья)


"Милан" – "Челси" 0:2

"Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

Голлар: 0:1 – 21, пенальти Жоржиньо, 0:2 – 34 Обамеянг.

Милан – Тэтэрушану, Калулу, Томори, Габбия, Эрнандес (Балло-Туре, 80), Крунич, Беннасер (Побега, 62), Браим Диас (Дест, 37), Тонали, Жиру (Ребич, 62), Рафаэл Леау (Ориги, 80).

Челси – Аррисабалага, Джеймс (Аспиликуэта, 62), Тиаго Силва, Кулибали, Чалоба, Чилуэлл, Кукурелья, Ковачич, Жоржиньо, Маунт (Галлахер, 46), Обамеянг (Хавертц, 79), Стерлинг (Лофтус-Чик, 62).

Огоҳлантиришлар: Маунт (20), Жиру (20), Стерлинг (29), Габбия (32), Крунич (35), Побега (66), Галлахер (86), Тонали (89), Балло-Туре (90).

Четлатиш: Томори (18).


Учрашув якунланди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. "Челси" яна битта гол уришга ҳаракат қилмоқда, бироқ сўнгги зарбалар ноаниқ бўляпти.

86. Конор Галлахер ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

79. Ўзгариш: Обамейянг ўрнига Хавертс, Тео Эрнандес ўрнига Балло Туре, Леао ўрнига Дивок Оригилар майдонга тушишди.

75. Обамейянг рақиб жарима майдончаси ичида ўзига келаётган тўпни бўйсундира олмади, акс холда ҳисоб ўзгарган бўларди.

72. "Милан" бир киши кам бўлишига қарамасдан катта куч билан ҳужумга ўтмоқда. Натижада "Челси" қарши ҳужумда яхшигина вазиятлар содир эта олди.

62. Ўзгариш: Жеймс ўрнига Аспиликуэта, Стерлинг ўрнига Лофутс Чик, Беннасер ўрнига Побега, Жиру ўрнига Ребичлар майдонга тушишди.

60. Бироз аввал жароҳат олган Рис Жеймс баҳсни давом эттира олмаслиги маълум бўлди.

52. "Челси" ўта хавфли ҳужумлар ташкил қилмоқда, аммо сўнгги аниқ зарбани берадиган "снайпер" топилмаяпти.

48. Хавфли вазият! Тонали ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончаси марказига ташлади, бироқ тўпни "Челси" дарвозасига жойлаб қўядиган футболчи топилмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

43. Маунт жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, Тэтэрушану тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

34. ГОООЛ! ОБАМЕЙЯНГ! Жоржиньо-Маунт-Обамейянг. Ушбу учлик "Челси"нинг иккинчи голини яратишди. Бир тепар услубида ўйнаган футболчилар габонликни қулай вазиятга чиқаришди ва ҳужумчи аниқ зарба билан ҳисобони 0:2 кўринишига келтирди.

33. Энди Габбия жазоланди. Жабрланувчи ролида яна Маунт. 

29. Сариқ карточка. Рахим Стерлинг Круничга нисбатан қўпол ўйнади. Бутсасининг таг қисми билан рақиб оёғига зарба бериб юборди. Мезбонлар қизил карточка талаб қилишди, аммо ҳакам уларнинг гапларига қулоқ солмади.

27. ЗАРБААА! Жир қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага буришга уринди. Тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

21. Тўп олдида Жоржиньо! ЗАРБААА.... ГОООЛ! 0:1 

18. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Ҳакам кутилмаганда Томорини четлатди. Фикайо дарвозабон билан бирга бир чиқаётган Маунтни елкасидан тортди, ҳакам эса пенальти белгилади ва қизил карточка кўрсатди.

15. Аниқ паслар сони "Милан"да кўпроқ, бироқ бу узатмалар билан хавфли ҳужум ташкил қилиб бўлмаяпти.

11. Жамоалар тўп назоратини қўлга олишга интилишмоқда, аммо ҳозирча иккала клуб вакиллари ҳам буни эплай олишмаяпти.

4. Учрашувни Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини стадиондан кузатмоқда. Андрей Шевченко ҳам шу ерда экан.

2. Марказда Томори Маунтга туртилиб кетди ва йиқилиб олиб, фол сўради. Ҳакам эса бунга ишонди.

1. Учрашув бошланди. Ассалому алайкум ҳурматли сайтимиз ўқувчилари, ушбу баҳс давомида сиз билан Жасур Асланов бўлади ва ўйиндаги воқеаларни биргаликда кузатамиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика