Бернарду Силва "Барселона"га эмас, "Реал"га ўтади

12 июн 2026, 00:46
Бернарду Силва "Реал"га ўтиш арафасида.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, томонлар трансфер бўйича деярли келишувга эришган. Ҳозирда музокаралар якуний босқичда бўлиб, шартноманинг якуний бандлари муҳокама қилинмоқда.

Португалиялик ярим ҳимоячи Мадрид клуби билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Шунингдек, келишувда яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам бўлади.

Бернарду Силва тўққиз мавсум давомида "Манчестер Сити" сафида тўп сурди ва яқин вақт ичида фаолиятини "Реал"да давом эттириши мумкин. Олдинроқ футболчининг “Барселона”га деярли ўтиб бўлгани борасида маълумотлар тарқаганди.

Эслатиб ўтамиз, Бернардунинг ҳамюрти “Реал” бош мураббийи сифатида Жозе Моуринью иш бошлади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano