

Иккала жамоанинг ушбу баҳс учун асосий таркиблари маълум қилинди.
Мексика - ЖАР 2:0
Гол: 9 - Хулиан Киньонес, 67 - Рауль Хименес (Роберто Альварад)
12 июнь, 00:00 | "Ацтека" стадиони
Мексика – Ранхел, Рейес, Монтес, Васкес, Галярдо, Фидалго (Мора, 66), Лира (Алварес, 76), Гутеррес (Чавес, 66), Алварадо, Кинонес (Вега, 79, Хименес (Гонсалес, 76).
ЖАР – Уилямс, Окон, Мудау, Сибиси, Мбокази, Мокуна, Ситоле, Адамс (Зване, 61), Модиба (Апполлис, 77), Фостер (Мбата, 56), Райнерс (Макгопа, 77).
Огоҳлантиришлар: Гутеррес 23 – Мокуна 17, Сибиси 74.
Четлатиш: Монтес 90+2 – Ситоле 49, Зване 84.
Учрашув якунланди. Қизиқали кечган баҳсда Мексика мундиалнинг очилиш уйида ўз майдонида ЖАРни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, мексикаликлар очилиш ўйинларидаги ноҳуш анаънасига кеч қўйди. Улар биринчи марта мундиалнинг очилиш ўйинида ғалаба қозонишди. Бундан аввалги 7 та баҳснинг ҳеч бирида ғалаба қозонмаганди.

Йўқ ҳакам ВАРни кўрмади, ВАРдагилар қарорини тўғри деб ҳисоблашди ва бразилиялик ҳакамни манитор ёнига чақирмади ҳам
90+2. Ҳакам мезбонлар футболчисига ҳам қизил кўрсатди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Сесар Монтес қизил олмоқда. Бу вазиятни ҳам катта эҳтимол билан ВАР кўради
90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталиш учун 7 дақиқа қўшиб берди

84. ВАР текширувидан сўнг бразилиялик ҳакам Темба Званега қизил карточка кўрсатди
82. ВАР бугунги учрашувда илк бор ишга тушди. ЖАРнинг иккинчи футболчиси қизил олиши мумкин.
77. Ва шунингдек, Уго Броос ҳам таркибда иккита ўзгариш амалга оширмоқда. Макгопа ва Апполлис Рейнерс ва Модибанинг ўрнига майдонга тушишди
76. Альварес ва Гонсалес Лира ва Хименесни алмаштиришди
74. Нкосинати Сибиси марказдаги қўполиги учун огоҳлантирилди
73. Рауль Хименес рақиб майдончасида йиқилди, бироқ бразилиялик ҳакам ушбу вазиятда пеналтига етарли эмас деб ҳисоблади

67. ГОООЛ. Рауль Хименес охири ўз мақсадига етди. Қанотдан узатилган идеал узатмадан сўнг мезбонлар ҳужумчиси ҳисобни оширди
66. Хильберто Мора ва Чáвез майдонга тушди, улар Гутьеррес ва Фидальгони алиштиришди
61. Адамс учун учрашув якунланди. Унинг ўрнига Темба Зване майдонга тушди. Майдонга тушган футболчи айни вақтда майдонда ҳаракат қилаётган меҳмонлар сафидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Унинг ҳисобида миллий жамоа сафида 12 та гол бор.
57. Фостер майдони тарк этди, унинг ўрнига Таленте Мбата майдонга тушди
55. Модибанинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди
Қизил карточкадан сўнг тўлиқ устунлик мезбонлар томонига ўтиб кетди

50. Четлатиш. Ўзи мағлуб бўлаётган ЖАР энди янада қийинчиллика учрайдиган бўлди. Сфефело Ситхоле сўнгги умид қўполигини амалга оширди ва четлатилди
48. Хулиан Киньонеснинг бу сафарги зарбасини дарвозабон ушлаб олди
46. ЖАР футболчилари биринчи голдан тўғри хулоса чиқармади шекли. Дарвозабон яна бир бор ҳимоячини қийин аҳволга тушириб қўйди. Бу сафар мезбонлар ўз имкониятларидан фойдалана олмади
Иккинчи бўлим бошланди. Ушбу 45 дақиқалик биринчисидан ҳам қизиқарли бўлишига ишонамиз
Трибуналардаги ёрқин либослар — ЖЧ классикаси. Мухлислар ҳам ушбу ЖЧ учун ажойиб тайёргарлик кўришибди


Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:0 мезбонлар ғалаба қозонмоқда. Умуман олганда эса учрашув анча қизиқарли ўтмоқда
45+3. Бриан Гутьеррес сал қолса ҳисобни ўзгартириши мумкин эди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди
45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берди
45. ЖАР футболчилари учрашувдаги илк аниқ зарбасини амалга оширди. Мбоказининг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон бартараф этди

43. Гол муаллифи дубл қайд этиши мумкин эди. Бироқ унинг зарбаси устунга тегмоқда. Бўлим сўнггида мезбонлар иккинчи гол учун жуда жиддий ҳаракат қилишмоқда
42. Ронвен Уильямсдан супер сейв. Химениснинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди
35. Меҳмонлар дарвозабони жуда яхши ҳаракат қилди. Қанотдан узатилган тўпни Ронвен Уильямсни ушлаб олди
34. Учрашувнинг 3/1 қисми якунланди. Голдан сўнг аста секинлик билан ЖАР ҳам анча тезлашди. Бироқ ҳозирча улардан зарба йўқ
Қизиқ маълумот. Бугун Мексика нохуш анаъанга якун ясаши мумкин. Яъни мексикаликлар шу вақтгача 7 марта Жаҳон чемпионатларида очилиш учрашувларида майдонга тушган ва ҳозирча ҳеч бир баҳсда ғалаба қозона олмаган. Мезбонлар шу вақтга қадар ўйинларнинг 5 тасида мағлуб бўлган бўлса, яна 2 тасида дуранг ўйнаган. Дуранглардан биттасини 2010-йилда айнан ЖАРга қарши баҳсда эришилган
26. Огоҳлантириш. Бриан Гутьеррес қўполиги учун огоҳлантирилди

17. Огоҳлантириш. Учрашувдаги ва мусобақадаги илк сариқ карточкани Тебоҳо Мокоэна олди. У марказдаги қўполиги учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди
13. Дастлабки дақиқаларда мезбонлар жуда яхши ҳаракат қилишмоқда. Улар голдан ташқари бир неча бор яхши вазиятлар яратишди. ЖАР эса ҳозирча анча суст ҳаракат қилишмоқда
Маълумот учун, Хулиан Киньонес Саудия Арабистонинг "Ал Қодисия" жамоаси ҳужумчиси ҳисобланади. Айнан Хулиан Киньонес якунланган мавсумда Роналду, Бензема каби номлар бўлишига қарамасдан мусобақа тўпурари бўлган.
9. ГОООЛ. Прессинг ўз ишини берди. Мезбонлардан рақиб майдонининг олдида рақибдан тўпни олиб қўйишди ва Хулиан Киньонес ҳисобни очди. Хулиан жорий ЖЧдаги илк голни урди ва тарихга кирди

5. Учрашувдаги илк хавфли вазият. Қанотдан узатилган тўпдан сўнг Рауль Хименес кучли ва аниқ зарба йўллади. Бу ерда африкаликлар дарвозабонидан супер сейв
"Ацтека" стадиони стадиони бугун тўлиқ тўлган. Ушбу стадионда Ўзбекистон МТЖ ҳам ўзининг илк учрашувини ўтказади. 18 июн куни "оқ бўрилар" Колумбияга қарши айнан ушбу стадионда баҳс олиб боради
Вилтон Сампаио хуштаги чалинди ва ЖЧ-2026 мусобақаси расман бошланди!!

Бу ЖЧнинг ўзига хослигининг яна бири. Ҳар бир учрашувдан олдин жамоалар тўлиқ 26 талик таркиб билан майдонга чиқиб келишмоқда
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Энди ҳар икки терма жамоанинг давлат мадҳиялари стадионда янграйди



