ЖЧ-2026. Мексика - Жанубий Африка 1:0 (Матнли трансляция)

12 июн 2026, 00:00
ЖЧ-2026нинг очилиш Мексика - Жанубий Африка ўйини бошланди.

Иккала жамоанинг ушбу баҳс учун асосий таркиблари маълум қилинди.

Мексика - Жанубий Африка 1:0 LIVE

Гол: 9 - Хулиан Киньонес

12 июнь, 00:00 | "Ацтека" стадиони

Мексика: Рауль Ранхель, Исраэль Рейес, Сесар Монтес, Йохан Васкес, Хесус Гальярдо, Альваро Фидальго, Эрик Лира, Бриан Гутьеррес, Роберто Альварадо, Рауль Хименес, Хулиан Киньонес.

Жанубий Африка: Ронвен Уильямс, Обри Модиба, М. Мбокази, Н. Сибиси, Име Окон, Кхулисо Мудау, Жайден Адамс, Сфефело Ситхоле, Тебохо Мокоэна, Лайл Фостер, Икраам Рейнерс.

13. Дастлабки дақиқаларда мезбонлар жуда яхши ҳаракат қилишмоқда. Улар голдан ташқари бир неча бор яхши вазиятлар яратишди. ЖАР эса ҳозирча анча суст ҳаракат қилишмоқда

9. ГОООЛ. Прессинг ўз ишини берди. Мезбонлардан рақиб майдонининг олдида рақибдан тўпни олиб қўйишди ва Хулиан Киньонес ҳисобни очди. Хулиан жорий ЖЧдаги илк голни урди ва тарихга кирди

5. Учрашувдаги илк хавфли вазият. Қанотдан узатилган тўпдан сўнг Рауль Хименес кучли ва аниқ зарба йўллади. Бу ерда африкаликлар дарвозабонидан супер сейв

"Ацтека" стадиони стадиони бугун тўлиқ тўлган. Ушбу стадионда Ўзбекистон МТЖ ҳам ўзининг илк учрашувини ўтказади. 18 июн куни "оқ бўрилар" Колумбияга қарши айнан ушбу стадионда баҳс олиб боради

Вилтон Сампаио хуштаги чалинди ва ЖЧ-2026 мусобақаси расман бошланди!!

Бу ЖЧнинг ўзига хослигининг яна бири. Ҳар бир учрашувдан олдин жамоалар тўлиқ 26 талик таркиб билан майдонга чиқиб келишмоқда

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Энди ҳар икки терма жамоанинг давлат мадҳиялари стадионда янграйди

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia