

"Бунинг учун масъулият менинг зиммамда. Аммо биз "Расинг", "Валенсия", "Севилья", "Малага"га қарши ўйинларни бир неча бор ишончли бошлаганмиз. Айрим учрашувларда барча масалани ярим соат ичида ҳал қилганмиз. Бошқа ўйинларда эса яхши бошлаб, кейин позицияларимизни бой берганмиз ва "Эльче"га қарши баҳсдагидек, очколарни йўқотишимизга сал қолган.
Ўйинни яхши бошлаш, барқарор ҳаракат қилиш ва учрашувни юқори савияда якунлаш — бу вақт талаб қиладиган жараён. Гўё бу ерда уч йилдан бери ишлаётгандекмиз, аммо атиги беш ой ўтди. Ҳали барқарорлик етишмаяпти.
Вазиятни тушуниш учун бир нечта футболчидан бу ҳақда сўрадим. Улар ҳазиломуз жавоб беришди:
"Мураббий, агар биз ҳар доим идеал бошласак, захира ўриндиғида сизга зерикарли бўларди. Биз шунчаки сизга адреналин қўшяпмиз", — деди Моуринью.



