

Мундиал иштирокчиси бўлган Чехия миллий терма жамоаси кутилмаган ҳолатга дуч келди. Жамоа автобуси машғулот базасига йўл олган вақтда йўл тирбандлиги сабаб узоқ вақт ҳаракатсиз қолиб кетган.
Натижада футболчилар ва мураббийлар вақтни бой бермаслик учун автобусни тарк этиб, машғулот майдонига пиёда йўл олишди. Маълум қилинишича, автобус қарийб бир соат давомида тирбандликда қолиб кетган.
Шундан сўнг Чехия терма жамоаси аъзолари машғулотни ўз вақтида бошлаш мақсадида қолган масофани пиёда босиб ўтишга қарор қилишган.
Чехия мундиалдаги илк ўйинини эртага ўтказади. Бизнинг вақт билан 7:00да старт оладиган учрашувда европаликларни Жанубий Кореяга қарши ўйин кутиб турибди.



