

"Supersport" нашрининг хабар беришича, африкаликларнинг икки футболчиси – Сулаймон Фофана ва Глао Сонги саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди.
Ҳар икки футболчи саралаш босқичи ва мусобақага тайёргарлик жараёнида фаол иштирок этган эди.
Кот-д'Ивуар терма жамоаси бош мураббийи Бассирики Диабате уларнинг ўрнига "ОФК Адиаке" клуби футболчиси Коффи Базо ва "Кессье" клуби аъзоси Тье Зон Элонимни таркибга жалб қилди. Ҳар икки футболчи аллақачон Доҳа шаҳридаги терма жамоа йиғинига келиб қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун, 20 ноябрь куни Жаҳон чемпионатидаги иштирокини Кот-д'Ивуарга қарши учрашув билан бошлайди. Беллашув Тошкент вақти билан 21:00 га белгиланган.
"E" гуруҳидан ушбу икки терма жамоадан ташқари Италия ва Ямайка ўсмирлар терма жамоалари ҳам ўрин олган.



