UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  4 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  0 19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  27 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  13 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  27 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  4 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1

"Манчестер Сити" "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди! Янгиликлар

"Манчестер Сити" "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди!

"Манчестер Сити" ЕЧЛ ғолиби!

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Интер" 1:0

Голлар: Родриго Эрнандес (Бернарду Силва) 68'

"Манчестер Сити": 31. Эдерсон Мораес, 25. Мануэль Аканджи , 3. Рубен Диаш, 6. Натан Аке, 5. Жон Стоунз (2. Кайл Уокер 82'), 16. Родриго Эрнандес, 20. Бернарду Силва, 17. Кевин Де Брюйне (47. Фил Фоден 36'), 8. Илкай Гюндоган, 10. Жек Грилиш, 9. Эрлинг Холанд.

Захира: 18. Штефан Ортега, 33. Скотт Карсон, 4. Калвин Филлипс, 14. Эмерик Ляпорт, 19. Хулиан Альварес, 21. Серхио Гомес, 26. Рияд Марез, 32. Максимо Перроне, 80. Кол Палмер, 82. Рико Левис.

"Интер": 24. Андре Онана, 36. Маттео Дармиан (33. Данило Д'Амброзио 84'), 15. Франческо Ачерби, 95. Алессандро Бастони (8. Робин Госенс 76'), 2. Дензел Дюмфрис (12. Рауль Белланова 77'), 23. Николо Барелла, 77. Марсело Брозович, 32. Федерико Димарко, 20. Хакан Чалханоглу (22. Генрих Мхитарян 84'), 10. Лаутаро Мартинес, 9. Эдин Жеко (90. Ромелу Лукаку 57').

Захира: 1. Самир Ханданович, 21. Алекс Кордаз, 5. Роберто Гальярдини, 6. Стефан де Врей, 11. Хоакин Корреа, 14. Кристьян Аслани, 37. Милан Шкриньяр.

Огоҳлантиришлар: Николо Барелла 59', Ромелу Лукаку 83', Эрлинг Холанд 90+2', Андре Онана 90+2', Эдерсон Мораес 90+4', Симоне Инзаги ("Интер" бош мураббийи) 90+6' 

Манчестер Сити

Родриго Эрнандес - 68'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . final-тур

11/06/2023, 00:00

0
:
1
Тугади

Интер М

Стадион: Ataturk Olympic Stadium, 71412 томошабин

Бош ҳакам: Szymon Marciniak

45'
90'
36'  Кевин Де Брёйне (Фил Фоден)
68'  Родриго Эрнандес
82'  Джон Стоунз (Кайл Уокер)
90'  Эрлинг Холанд
90'  Эдерсон Мораес
57'  Эдин Джеко (Ромелу Лукаку)
59'  Николо Барелла
76'  Алессандро Бастони (Робин Госенс)
76'  Дензел Дюмфрис (Рауль Белланова)
83'  Ромелу Лукаку
84'  Хакан Чалханоглу (Генрих Мхитарян)
84'  Маттео Дармиан (Данило Д'Амброзио)
90'  Андре Онана
90'  Симоне Индзаги


95+6. Учрашув якунланди! "Ман Сити" ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолиби бўлди! "Интер"га эса респект!

90+3. Димарконинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди...

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Яна Лукаку, бу сафар унинг зарбаси ноаниқ бўлди.

88. ҚАНДАЙ ҚИЛИБ? ЛУКАКУУУУУУ!!! Ҳаволатиб узатилган тўпни Ромелу ерга сапчитиб дарвозага йўллади, Эдерсон қайтариб юборди...

82. Стоунзнинг футболкаси йиртилиб кетди. Фурсатдан фойдаланиб у ўз ўрнини Уокерга бўшатиб берди. 

77. Фоден жарима майдончасига кириб бориб зарба берди, бироқ тўпни Эдерсон ушлаб олди.

73. Лукакунинг зарбасини Эдерсон ушлаб олди.

71. "Ман Сити" жарима майдончаси ичида хавфли вазият!!! Димарконинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди... 

70. Хўш, буёғига миланликлар нима қила олади? Учрашув "ёнади"!

Аканжи жарима майдончаси ичида турган Бернардуга тўпни узатди, Силвани паси рекошетга учраб орқароққа қайтди, Родри тўпга биринчи етиб келиб зарба берди ва гол урди!

68. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Родри финалда ҳисобни очди!

62. Ўйин темпи юқори, ҳар икки жамоа ҳам навбати билан ҳужумлар уюштирмоқда.

58. Лаауутаарооо!!! Эдерсон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди, дарвозага зарба берди, бироқ Мораес жамоаси жонига оро кирди...

57. "Интер" ҳужум жизиғидаги футболчини алмаштирди: Жеко ўрнига Лукаку майдонга тушди.

54. Стоунз - Гюндоган - Фоденнинг ўзаро комбинацияси амалга ошмай қолди.

52. Учрашувнинг иккинчи қисми анчагина жанговар руҳда бошланди. Ўйин ҳам қизийдиганга ўхшаяпти.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45+1. Аканжининг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

45. Финалнинг дастлабки бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.

Қизиқ факт: 2 йил аввалги ЕЧЛ финалида "Челси" - "Ман Сити" учрашувининг 60-дақиқасида КДБ жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. Бу сафар эса 35 дақиқа...

36. Де Брюйне ўрнига майдонга Фоден майдонга тушди. Энди финал КДБсиз давом этади!

34. Фоден майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда. Афтидан, КДБнинг ушбу жароҳати жиддийга ўхшайди...

29. Де Брюйненинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Онана ушлаб олди.

27. Холанднинг жарима майдончаси ичидан дарвозага йўллаган зарбасини Онана қайтарди.

26. Эдерсон пас беришда хатога йўл қўйди, тўп Бареллага келиб тушди, у дарвоза бўшлигини кўриб тўпни тепди, бироқ ноаниқ бўлди.

20. Брозовичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

16. Ўйиннинг 15 дақиқаси ўтиб бўлди. Ҳозирча ҳисоб очилмади, шу билан бирга, айтарли хавфли вазият ҳам бўлмади. 

11. Учрашувда босим жуда юқори. Ҳатто бу босим Эдерсонга ҳам таъсир қилмоқда. 

10. Энди навбат миланликларда. Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни манчестерлик ҳимоячилар қайтариб юборишди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, ФИФА президенти Инфантино ҳамда УЕФА президенти Чеферин финални стадиондан туриб кузатиб бормоқда.

3. Холанд бошлади. Илкай тўпни КДБга узатди, белгиялик олдинроқдаги Холандга пас берди, Эрлингнинг зарбаси ноаниқ келди. Қўшимчасига ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат ҳам бўлган экан.

1. Ўйин бошланди!

Истамбулда ҳамиша даҳшатли финаллар бўлган! Бу шаҳар ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда бугун ҳам бутун дунё футбол мухлислари учун суперфинал намойиш этиб беришларига умидвормиз! 

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. 

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика