"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола
10 май 15:48
Янгиликлар
"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола
Унинг жамоаси кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнашни истамоқда.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛда еврокубоклар учун йўлланмани қўлга киритишда кескин кураш кечаётгани ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, ҳозир Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун олти-етти жамоа курашмоқда. Биз очко олишимиз керак, чунки ҳаммаси ўз қўлимизда. Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади.
Лигада иккинчи ўринни эгаллаб, Англия Кубогини юта оламизми? Бу ҳақда ўйламаяпман. Мен фақат "Саутгемптон"га қарши кейинги ўйинимиз ҳақида бош қотиряпман. Охирги ҳафтада мени ташвишга солаётган нарса шу", – деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 35-турдан кейин 64 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар