UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  0 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  3 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  33 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  2 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  6 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6

Диёр Имомхўжаев: "Бухоро" "норм" камбэкни амалга оширди" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Бухоро" "норм" камбэкни амалга оширди"

Тошкентнинг "Оқтепа" клуби Про лиганинг 10-турида "Бухоро" меҳмони бўлди (3:3).

Ушбу баҳс мухлислар орасида бир қатор мунозараларга сабаб бўлди. ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўйиндан кейин ҳайратга тушишни ҳам, хавотирланишни ҳам билмаётгани ҳақида ёзганди. Бироз аввал эса учрашув видеолавҳасини томоша қилгани ва шубҳалари тарқалганини маълум қилди.

"Бир жиҳат хурсанд қилди. "Бухоро" — "Оқтепа" ўйини трансляция қилинмагани мавзуга айланди. Бизда Про лига шундай босқичга чиқиб улгурди. 

"Оқтепа" дарвозасига жарима зарбасидан киритилган голни кўриб, шубҳалар тарқалгандек бўлди. Чунки футболчи зарбани умуман тўғри йўллай олмаслиги мумкин эди. Тенг ҳисоб келишилса, бу қадар сўнгги сонияларга қадар таваккал қилинмаслиги катта эҳтимол. Масалага тўғри кўз билан қаралса, "Бухоро" "норм" камбэкни амалга оширди. 

"Бухоро" ўзининг ҳақиқий стадионига қайтса, трансляция масаласида яна ўйлаб кўриш мумкин. Чунки Ғиждувонда тинимсиз ўйнаб турадиган электр тизими УзРепорт техникасига зарар етказиб улгурди. Иш тўғри йўлга қўйилмаган жойдаги яна бир муаммо сабаб, Про лиганинг қолган ўйинларидан ҳам узилиб қолишдек таваккал қила олмаймиз. "Бухоро" ўз катта аренасига қайтиш режасини ҳаммага очиқ эълон қилиши тўғри йўл бўлади", деб ёзади Имомхўжаев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика