UZ

Сўнгги янгиликлар

00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  0 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  0 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  3 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  6 21:04"Манчестер Юнайтед" футболчиси фаолиятини "Вест Бромвич"да давом эттириши мумкин  0 20:39Ўзбекистон терма жамоаси афсоналари Россия фахрийлари билан дуранг ўйнади  12 20:25"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди   4 19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  2 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  1 18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   3

Даврон Файзиев: "Мен ўйиннинг қаерда ўтишини белгиламайман" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Мен ўйиннинг қаерда ўтишини белгиламайман"

Олий лига 10-тури доирасида бўлиб ўтган "Сўғдиёна" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Д.Файзиев: - Ўйин биз кутгандек бошланди. Ўзимиз ўйлаган режаларни амалга оширдик. Бироқ иккинчи бўлим бошида ўтказиб юборилган голдан кейин руҳий тушкунлик кузатилди. Йирик ҳисобда ютқаздик, лекин мухлислар ўйиндан қониқиш ҳосил қилишганга ўхшади. Мухлислар учрашув тугагач, бизни олқишлар остида кузатиб қўйишди. Рақиб билан тенгма-тенг курашдик, фақат ўйин борасида. Ҳисоб эса “Пахтакор”нинг маҳоратини кўрсатиб турибди. Уларда имконият бўлиши билан ҳисобни очишди ва имкониятлардан фойдаланишди. Бизда таркибда йўқотишлар бўлди. Комилов дисквалификация, Ражабов бетоблиги туфайли майдонга туша олмади. Уларнинг ўрнига тушган футболчилар имкон қадар яхши ўйнашга ҳаракат қилишди.

Чемпионат турдан-турга қизиб бормоқда. Ишқибозларга совға тайёрламоқчи эдик. Ҳеч бўлмаганда дуранг натижага эришишни хоҳлагандик. Афсуски, буни уддалай олмадик.
Бизга мухлисларнинг фаол қўллаб-қувватлаши ҳам етишмади. Биз киритган биринчи тўп ҳисобланмагани ҳам йигитларга салбий таъсир қилгандек туюлди.

Вазифам футболчиларни ўйинга тайёрлаш. Мен ўйиннинг қаерда ўтишини белгиламайман. ПФЛ бизга Зоминда ўйнашни тақиқлади. Самарқандда ўйнашни хоҳлагандик, бироқ у ерда тадбир ўтказилиши сабабли яна Янгиерда ўйнашга мажбур бўлдик. Жиззахдаги стадион ва майдон тайёр, бироқ югуриш йўлакчасини битираётган қурувчилар бунга рухсат беришмади. 10 тур ортда қолди ва биз ҳали ўз майдонимизда ўйнамадик. Бироқ буни муваффақиятсизликка сабаб қилиб келтирмоқчи эмасман. Бизда жамоа шаклланиши давом этмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика