«Челси» Куртуани ҳозир сотгандан кўра, 2019 йилда текинга қўйиб юбормоқчи

Aziz Tukhtamuradov
3 дек 2017, 19:50
«Челси» раҳбарияти дарвозабон Тибо Куртуани қишда ёки кейинги йил ёзда сотиб юборгандан кўра, 2019 йилда текинга қўйиб юборишни маъқул кўрмоқда.

Бельгиялик посбоннинг лондонликлар билан шартномаси 2019 йилгача мўлжалланган. Томонлар ҳозирча янги шартнома борасида келиша олмаяптилар. Миш-мишларга қараганда, Куртуа МЮдаги ҳамкасби Давид де Хеадан кам бўлмаган маош олишни истамоқда. Айни пайтда испаниялик посбон АПЛда энг кўп маош олувчи дарвозабон ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, Куртуага "Реал" томонидан қизиқиш билдирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›