UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02"Манчестер Сити"га янги дарвозабон керак"  0 17:39"Нима дейишни ҳам билмайман" — Рубен Диаш  13 17:19Ўзбекистонлик ҳакамлар Туркияда йиғин ўтказмоқда  0 17:15U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдошлари Эрон ва Индонезия ўзаро баҳс олиб бормоқда, Иордания Саудия Арабистони синовидан ўтмоқда  1 16:56Аканжи жиддий жароҳат олгани маълум бўлди  12 16:39Муҳаммадали Ўринбоев: "Яман жуда яхши ўйин кўрсатди, лекин бизда ғалабага бўлган ишонч юқори эди"  12 16:11U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон илк турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди  96 15:48"Андижон" Чехия жамоасидан енгилди  5 15:27Криштиану Роналду йилнинг энг юқори даромадли спортчиси деб топилди  12 15:01Эшитдик-да! "Олимпик" футболчиси легионерга айланди  4 14:29"Барселона" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  4 14:00U-20 Осиё Кубоги. Ироқ КХДР билан муроса кўчасини танлади  0 13:45Англия терма жамоасининг собиқ устози Саутгейт китоб чиқаради  1 13:21Ўзбекистон стадионга етиб келди!  4 12:34U-20 Осиё кубоги. Порлаши кутилаётган футболчилар  3

"Бухоро" 10 нафар янги футболчини таништирди ФОТО Янгиликлар

"Бухоро" 10 нафар янги футболчини таништирди ФОТО

Бугун "Бухоро" клуби янги футболчиларини таништирди.

Таништирув маросими  Бухоро вилоят мусиқали драма театрида ташкил этилди. Маросимда 10 нафар янги футболчи таништирилди.

Ушбу тадбирда дастлаб Бухоро  вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси раиси Барноев Ўктам Исоевич сўзга чиқиб,  аввало муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамоликларида юртимизда спортни, жумладан, футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар соҳа вакиллари учун муҳим дастур бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтди ва йиғилганларга қарата “Бухоро” клуби 2018 йил, янги мавсумда  жамоа чемпионлик учун курашашини айтиб ўтди.

Ундан сўнг жамоа бош  мураббийи Улуғбек Бақоев сўз олиб, мавсумга тайёргарлик жараёнлари ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди. Сўнгра қолганлар ҳам сўзга чиқиб яхши тилакларни билдириб таништирув маросимини очиб беришди.

Шундан кейин жамоа сафига келиб қўшилган янги футболчилар: Сергей Русецкий, Арсланмурат Аманов, Марко Клисура, Асилбек Амонов, Азиз Ибрагимов, Раҳматулло Бердимуродов, Шаҳбоз Эркинов, Шавкат Саломов, Шавкат Муллажонов, Баҳодир Насимов кенг оммага расман таништирилди ва уларга тантанали равишда  исмлари туширилган футболкалар топширилди.

Йиғилган барча  уларни бирдай яхши кутиб олишди. Таништирув маросимидан сўнг мухлислар ва фахрийларга клуб томонидан совғалар тарқатилди. Маросим вилоят санъат усталарининг концерт дастурлари билан кўтаринки кайфиятда давом этди. Залдаги завқона шукуҳ барчани бирдек қувонтирди.

Рейтинг: +65   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика