UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  34 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  99 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

"Brooke house college" академияси техник директори Мики Адамс ва мураббий Грегг Бриттон билан интервью Янгиликлар

"Brooke house college" академияси техник директори Мики Адамс ва мураббий Грегг Бриттон билан интервью

Кўпчиликка маълумки, яқинда Тошкент давлат транспорт университетида Англиянинг "Brooke house college" академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирдан сўнг кўпчиликда мазкур футбол академияси борасида турли саволлар юзага келди. Шу муносабат билан бугун сайтимизга "Brooke house college" академиясининг техник директори Мики Адамс ва мураббий Грегг Бриттони таклиф қилдик. Суҳбат давомида академия ҳақида, у ердаги шароитлар, машғулотлар жараёни ва бошқа мавзуларда суҳбатлашдик.

- Дастлаб "Brooke house college" академияси ҳақида айтиб ўтсангиз, қайси худудда жойлашган? Академиянинг энг катта жамоаси қайси лигада ўйнайди? Масалан Тошкентда иккинчи, биринчи лига орқали Про лигага йўлланма олинади...

- Академиямиз Лондондан 1 соат узоқликда жойлашган. Биз ҳусусий ва мустақил ташкилотмиз. Футбол академияси сифатида фаолият олиб борамиз. Айни пайтда 140га яқин шуғулланувчиларимиз бор. Ёш тоифларимиз 11-19 ёш. Жамоаларимиз турли турнирларда иштирок этади. Премьер Лиганинг турли жамоаларига қарши учрашувлар ташкиллаштирамиз. Бундай кўргазмали учрашувларни Россия ва бошқа мамлакатларда ҳам ўтказамиз. Биз турли мамлакатлардаги агентлар билан ҳамкорликда ишлаймиз. Биринчи ўринда ўқишга, иккинчи ўринда машғулот ўтказишга таклиф қиламиз. Ўзини кўрсатган иқтидорли футболчиларга стипендия ҳам жорий қилганмиз. Академия футболчининг ривожланишига хизмат қилади. Ўқиш, овқатланиш, машғулот ўтказиш ҳаммаси ичида. 

- Академияда таҳсил олиш қанча маблағни талаб қилади?

- Йилига 39 минг фунт. Барча шароитлари ичида. Иқтидорли футболчиларга чегирмалар жорий қилинган. Уларга яна қулайликлар яратилган. Мисол учун бизда олган сертификат орқали АҚШ ва бошқа мамлакатларга бора олади. 

- Сўнгги йилларда академиянгизда тарбияланиб катта жамоаларга йўл олган футболчилар борми?

- Охирги бир йил ичида 6 нафар футболчимиз профессионал жамоаларга йўл олди. Икки нафари Белгия, яна бир нафари Дания, шунингдек Хитой ва Гонконг клубларига ўтишди. Ўзбекистонлик футболчиларнинг Англия клубларига тўғридан-тўғри йўл олиши қийин. Бунинг учун кўп меҳнат қилиш керак. Ёки бирор Европа жамоаларида тажриба тўплаб туриб Англия клубларига бориш керак. Академиямизда таҳсил олган нигериялик футболчи "Лестер" клуби билан шартнома имзолади. 

- Академиянгизда танлов қандай? Пул тўлаганлар ҳам кўрикдан ўтадими?

- Иқтидорли футболчиларни кўриб чиқишга тайёрмиз. Академияда дастлаб шуғулланишади, имтихонлар топширилади.

- Дунё бўйича нечта филиалларингиз бор?

- Дубайдан сўнг, Ўзбекистонда ҳам филлиалимизни очдик. 

- Умуман олганда "Brooke house college" академиясининг очилганига қанча бўлди? 

- Коллежнинг очилганига бугунги кунда 51 йил тўлди. Коллеж қошидаги футбол академиясига эса 15 йил бўлди. 80 фоиз ўқувчи футбол академиямизга келмоқда. Фақат футбол билан эмас, ўқиш билан ҳам шуғулланишади.

- Тошкентдаги болалар мусобақаларини кўрган бўлсангиз футболчиларимизнинг салоҳияти ҳақида фикрингиз қандай?

Грегг Бриттон - Англияники билан солиштирганда фарқ жуда катта. Иккинчидан кўп меҳнат қилиш керак. Ҳали бундай даражани кўрмадим. Жисмоний ҳолат яхши. Лекин тактик томондан камчиликлар бор. Бунда бор масъулият мураббийнинг зиммасида бўлади. Асосий фарқ иқлимда. Бизнинг академиямиздаги футболчилар кучга тўлароқ. Машғулотларни юқори стандартлар асосида ўтилади. 

- Беркитадиган нарса эмас, Европада бола кетказган кучини керакли овқатлар билан тўлдириб олади. Бизда эса бола уйда гоҳида тўйиб овқатланади, гоҳида гўш емайди. Ҳаммада вазият ҳар хил бўлади...

- Академиямизда барчаси назорат остида бўлади. Сиз мутлақо тўғри айтяпсиз. Машғулотларни интенсив равишда ҳафтасига 4-5 маротаба олиб борамиз. Мунтазам спорт формасида бўлишади. 

- "Brooke house college" академиясида яна қайси спорт турлари билан ҳамоҳанг равишда шуғулланилади? Масалан, "Аякс" академиясида дзюдо спорт тури қўшимча сифатида ўтилади...

- Академиямизда фақат футбол. Футболчининг эътибори фақат футболга қаратилади. Бошқа академияларда гимнастика, акробатика қўшилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика