

L’Équipe нашрининг хабар беришича, эртага "Реал Мадрид" клуби ўз ҳужумчиси Карим Бензема билан янги шартнома имзолайди. Битим 2023 йилнинг ёзигача давом этади.
Бензема ва клуб ўртасидаги 2017 йил имзоланган шартномада футболчининг товон пули 1 млрд евро этиб белгиланганди. Янги келишувда ушбу банд ўз ҳолича қолади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Карим Бензема Ла Лига доирасида 34 ўйинда майдонга тушиб 23 та гол киритишга эришганди.



