

"Футбол борасида ўзимни етук ҳис қиламан, чунки қарийб 400 та ўйин ўтказдим, аммо ҳаётда, тўғрисини айтсам, ҳозир ўзимни бундай етук деб ҳисобламайман. Овқат пиширишни билмайман, машина ҳайдамайман... Ўз ишимнинг устасиман, лекин қолган барча нарсаларда... Унчалик эмас.
Мен дўстларим, оилам — ошпаз, фаррош, онам ёки бошқа ҳар қандай инсоннинг ёрдамига таянаман. Ҳолат шундай. Мен ҳар куни, эртадан кечгача ишлайман, кейин эса уйга келганимда... Эҳтимол, баъзи энг оддий маиший юмушларни бажаришни ўрганиш ҳақида қайғурмагандирман. Аммо бунинг учун ҳали вақт ва имкон топилишига аминман", — деди 23 ёшли хавбек.



