

“Diario AS“ маълумотларига қараганда, келишувни узайтириш бўйича музокаралар муваффақиятли кетмоқда ва томонлар 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган битимга яқин туришибди.
Англиялик хавбекнинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2028/29 йилги мавсум охиригача амал қилади, яъни янги битим унга яна 2 йил қўшади. Мавжуд маълумотларга кўра, келишув муддатини узайтиришдан ташқари, футболчи жамоа ўйинидаги аҳамияти ва таъсирига мос равишда маоши оширилишини ҳам кутмоқда. "Реал" ёки футболчининг ўзи томонидан ҳозирча расмий эълон берилмади.
Беллингем Мадрид клубига 2023 йилнинг ёзида Дортмунднинг "Боруссия"сидан 103 миллион евро эвазига ўтганди. Келишувга трансфер суммасининг 30 фоизигача бўлган бонуслар ҳам киритилган.
23 ёшли Беллингем жорий мавсум 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли пас узатди. Transfermarkt портали футболчини 160 миллион еврога баҳоламоқда.



