Тожикистон Таиланддаги Қирол Кубоги ярим финалида Ўмонни 1:0 ҳисобида мағлуб этди

14 ноя 2026, 18:19
Шанба куни, 14 ноябрь санасида 52-халқаро King's Cup 2026 турнири доирасида Ўмон ҳамда Тожикистон миллий терма жамоалари ўртасида ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.

Таиланднинг Сисакет шаҳридаги "Шри Накхон Ламдуан" (Сисакет провинцияси стадиони) ўйингоҳида кечган баҳс тожикистонликларнинг 1:0 ҳисобидаги минимал ғалабаси билан якунланди.

Ушбу ғалаба эвазига Тожикистон терма жамоаси King's Cup 2026 мусобақаси финалига йўл олди. Энди жамоа сешанба, 17 ноябрь куни олтин медаллар ва бош соврин учун Таиланд — Бруней жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради. Ўмон терма жамоаси эса учинчи ўрин учун кечадиган ўйинда майдонга тушади.

"Қирол кубоги-2026"

"Уммон" — "Тожикистон" 0:1

Гол: Бобоев 60.

14.11.2026, 14:00. "Сисакет Провинсиал" стадиони.

"Тожикистон": 23. Олег Баклов, 2. Зоир Джурабоев, 3. Табрез Исломов, 20. Алижон Кароматуллозода, 6. Ваҳдат Ҳанонов, 8. Амирбек Журабоев, 7. Парвиз Умарбоев (с), 25. Нозим Бобожонов, 17. Эҳсони Паншанбе, 15. Шервони Мабатшоев, 14. Шериддин Бобоев.

Бош мураббий: Игор Ангеловски.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›