

Бу ҳақда "Marca" нашри хабар бермоқда.
Учрашувда "Реал" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Тўқнашув биринчи бўлим якунланганидан сўнг юз берган. "Marca" маълумотларига кўра, "Валенсия" спорт директори Браулио Васкес бош ҳакам ёрдамчиси билан оғзаки даҳанаки жангга киришган. "Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Васкеснинг костюмидан тортиб юборгач, вазият кескинлашган, бу эса ҳар икки жамоа футболчилари ўртасидаги жанжални келтириб чиқарган.
Низони бартараф этишга стадион хавфсизлик хизмати ходимлари аралашишга мажбур бўлган. Мавжуд маълумотларга қараганда, "Реал" ҳимоячиси Антонио Рюдигер қўриқчилардан бирининг юзига қўли билан зарба берган. "Валенсия" мазкур воқеа видеоёзувини ҳакамларга топширган, бироқ бу ҳолат ўйиндан кейинги байённомага киритилмаган.
Агар ҳодиса тажовузкорлик сифатида баҳоланса, хавфсизлик хизмати ходимларига нисбатан куч ишлатган "Реал" футболчилари Испания қироллиги футбол федерациясининг (RFEF) амалдаги Кодексига мувофиқ 4 тадан 12 тагача ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.



