УЕФА Инфантинони сиқувга олмоқда

Sherzod Nurmatov
13 ноя 2026, 19:05
Манхэттен федерал суди Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) УЕФА томонидан Thrive Capital ва JP Morgan компанияларига қарши бошланган ишга аралашиш ҳақидаги илтимосномасини рад этди.

Бу ҳақда “The Independent” хабар тарқатмоқда.

Ушбу компаниялар ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан таклиф этилган, аммо амалга ошмай қолган FIFA Forward Enterprise (FFE) лойиҳаси бўйича терговда тилга олинмоқда. Лойиҳа Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотишни кўзда тутганди.

Ўтган ой УЕФА ФИФА мусобақаларини бойкот қилиш билан таҳдид қилиб, ушбу лойиҳа ва Жошуа Кушнер (Дональд Трамп куёвининг укаси) асос солган Thrive Capital компаниясига эксклюзив ҳуқуқлар берилиши юзасидан изоҳ талаб қилганди.

Судья Жанетт Варгас ФИФАнинг АҚШдаги тузилмалари ушбу ишда тўғридан-тўғри юридик манфаатга эга эмаслигини таъкидлади. ФИФА эса суд қарори ташкилотни ҳужжатларни ошкор қилишга мажбурламаслигини ва иш моҳиятан кўриб чиқилмаганини билдирди.

Мазкур можаро март ойида бўлиб ўтадиган ФИФА президентлиги сайлови арафасида юз бермоқда. Тўртинчи муддатга номзодини қўймоқчи бўлган Инфантинога Япония футбол ассоциацияси фахрий президенти Кожо Ташима рақиблик қилади. Шунингдек, "Арсенал" собиқ мураббийи Арсен Венгер ҳам сайловда қатнашиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Independent

Сўнгги янгиликлар

Барча ›