Гаджи Гаджиев ўзининг "Оддий мураккаб ўйин" номли китоби тақдимотини ўтказди

Sherzod Nurmatov
13 ноя 2026, 15:05
Россияда хизмат кўрсатган мураббий Гаджи Гаджиев ўзининг "Оддий мураккаб ўйин" ("Простая сложная игра") китоби тақдимоти ҳақида фикр билдирди.

"Бугун энг чинакам футбол давраси йиғилди. Китобни ёзишда ёрдам берганларга раҳмат. Агар Константин Столбовский мени бир неча йил давомида тинч қўймай ишлашга ундамаганида, на биринчи қисм, на иккинчиси бўларди. У ҳаммасини ўйлаб топди, мени ҳар томонлама ўраб олиб, қалбимда сақланиб ётган барча нарсани юзага чиқарди. Буларнинг барини китобга тушириш мендан кўра анча истеъдодлироқ инсонларнинг қўлидан келади. Бу китобни энг кўп тушунадиганлар мураббийлар бўлади", – деди Гаджиев.

Гаджи Гаджиев 1988 йили Сеул Олимпиадасида олтин медалларни қўлга киритган СССР олимпия терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритган, шунингдек, СССР, МДҲ ва Россия терма жамоаларида ишлаган. Турли йилларда "Анжи", "Крилья Советов", "Сатурн", "Волга", "Амкар" ва Япониянинг "Санфречче Хиросима" жамоаларини бошқарган. 2000 ва 2007 йилларда Россиянинг энг яхши мураббийи деб топилган. Аввалроқ у “Ғазалкент”га таклиф этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс

Сўнгги янгиликлар

Барча ›