"Бавария" "Барселона" футболчисига таклиф жўнатди

Mirjalol Normatov
21 май 2023, 13:52
"Барселона" ҳимоячиси Алекс Бальде ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

"Barça Universal" хабарига кўра, футболчига "Бавария"дан таклиф келиб тушган. Ҳозирча футболчининг жамоадан кетгиси йўқ. Жамоа бош мураббийи Хави уни навбатдаги мавсумда асосий ҳимоячи сифатида ўйнатишни режалаштирмоқда.

19 ёшли футболчи "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу мавсумда 31 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 6 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Barça Universal