"Барселона" ёз бўйи оғиз солиб юрган ўйинчини МЮ илиб кетиши мумкин

Tolibjon Qosimov
19 июл 2017, 20:12
Маълум бўлишича, ПСЖнинг италиялик ярим ҳимоячиси Марко Верратти "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.

Бунинг учун улар "Барселона" билан рақобатлашишларига тўғри келади. Бу ҳақда "Tuttomercatoweb" хабар берди. Манбанинг тасдиқлашича, "қизил иблислар"нинг асосий скаути футболчининг атрофидагилар билан музокара олиб боришга улгурган.

Эслатиб ўтамиз, Верратти Миланнинг "Интер"и ҳам жиддий қизиқмоқда. Ўтган мавсум Марко Лига 1да 28та ўйин ўтказиб, 3та гол урди ва 5та голли пас оширди.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Tuttomercatoweb