

33 ёшли футболчининг шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. Пикенинг маоши икки бараварга камайган.
Шу билан бирга шартномада Жерарнинг MLS клубларидан бирига ўтиши мумкин бўлган банд ҳам бор, у Европа клубига ўта олмайди.
"Барселона" агар Пике 2021/22 йилги мавсумда 35%дан камроқ ўйинларни ўтказса, у билан шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, Жерар - "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2008 йилдан бери "кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақаларда 549та ўйинда майдонга тушиб, 47та гол уришга эришди.



