"Барса" Пьянич учун икки футболчисидан воз кечиши мумкин

Mirjalol Normatov
11 май 2020, 19:40
"Барселона" ва "Ювентус" ярим ҳимоячи Миралем Пьяничнинг Каталония клубига ўтиши борасидаги музокараларни давом эттирмоқда.

Катта эҳтимол билан "Барселона" ҳимоячи Жан-Клер Тодибо ҳамда яна бир футболчи Турин клубига кўчиб ўтади.

"Барселона" 30 ёшли футболчи билан "қўл ташлашиб қўйган". Фақатгина клублар ўзаро келишиб олишса бўлгани.

Олдинроқ туринликлар ўз футболчисини Артуро Видаль ва Иван Ракитичга алмаштиришга кўнмаганди.

Шунингдек, Пьянич ҳам ўз навбатида МЮ ва ПСЖга рад жавобини берганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Diario Sport