UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Хави МЮни бошқаришга рози  2 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  23 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  5

Баҳодир Аҳмедов: "Гуруҳдаги энг хавфли рақиб - Афғонистон" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Гуруҳдаги энг хавфли рақиб - Афғонистон"

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига қуръа ташланганидан хабарингиз бор.

Футзал. ЖЧга йўлланма берадиган Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Марказий & Жанубий зонанинг "A" гуруҳида Тожикистон, Непал ва Афғонистон терма жамоалари билан беллашади. Саралашга ташланган қуръадан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Биз саралашда кучли гуруҳдан жой олдик. Рақибларимиз орасида энг хавфлиси Афғонистон терма жамоаси. Уларнинг кўплаб футзалчилари Эронда тўп тепишади ва форсларнинг услубида ўйнашади. Тожикистон терма жамоаси ҳақида ҳам илиқ фикрларни билдириш мумкин. Непал ҳақида эса маълумотлар кўп эмас. Охирги қитъа биринчилиги саралашида Непал билан ўйнаганмиз (Осиё чемпионати-2018 саралаши доирасида 2017 йилнинг 15 октябрь санасида терма жамоамиз Непални 14:1 ҳисобида таслим этган). Ўшандан бери уларнинг ўйинини кўрмаганмиз, энди видеоларни олиб ўрганиб чиқамиз.

5 августдан 10 кунлик навбатдаги йиғинга киришамиз. 20 августда эса Ўзбекистон чемпионати 2-давраси старт олади.

29 августдан Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида халқаро турнир бошланади. Ушбу турнирда "Спартак" (Москва), Россия U-19 терма жамоаси, Нижний Новгород жамоаси ва биз иштирок этамиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика