

Бироз аввал ОФКнинг Куала-Лумпурдаги штаб квартирасида Осиё чемпионати саралаш беллашувларига қуръа ташланди.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Марказий & Жанубий зонанинг "A" гуруҳида кураш олиб боради. Асосий ўйинларга чиқиш учун Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Тожикистон, Непал ва Афғонистон терма жамоалари билан беллашишади.
Футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари
Марказий & Жанубий зона
"A" гуруҳи
Ўзбекистон
Тожикистон
Непал
Афғонистон
"B" гуруҳи
Эрон
Қирғизистон
Туркманистон

Саралаш ўйинлари қайси давлатларда ўтишини расман эълон қилинганича йўқ. Аммо, олган маълумотларимизга кўра биз иштирок этадиган Марказий & Жанубий зонадаги саралаш ўйинларига Эрон мезбонлик қилиши кутилмоқда.
Ушбу Осиё чемпионати Жаҳон чемпионати-2020га йўлланма ҳам беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси охирги учта Осиё чемпионатида совриндор бўлиб келмоқда (2014 йил Вьетнамда бронза, 2016 йил Тошкентда кумуш ва 2018 йил Хитой Тайпейида бронза).



