"Атлетико" Гризманнинг ўрнига Англиядан футболчи топди

20 май 2018, 04:10
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн ёзги трансфер вақтида жамоани тарк этиши мумкин.

Айни дамда футболчига Каталониянинг "Барселона" жамоаси асосий даъвогар бўлиб турибди. "Матрасчилар" раҳбарияти Гризманнинг ўрнига бошқа футболчи топди. Манбанинг хабар қилишича, "Атлетико" Англиянинг "Лестер" жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди билан шартнома имзолашни истамоқда. Эслатиб ўтамиз, АПЛ мусобақасида Варди "Лестер" таркибида 37 учрашув ўтказган ва рақиблар дарвозасини 20 маротаба ишғол қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: footballhd.ru