UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  0 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  19 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  9 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3

"Арсенал" футболчилари "Челси" дўконидан рақиб жамоа пайпоқларини сотиб олишга мажбур бўлди Янгиликлар

"Арсенал" футболчилари "Челси" дўконидан рақиб жамоа пайпоқларини сотиб олишга мажбур бўлди

Теглар :  АрсеналЧелси
Лондон дербиси "канонирлар"нинг савдо қилиши туфайли 30 дақиқага кечикди.

Аёллар ўртасида Англия чемпионати доирасидаги "Челси" — "Арсенал" учрашуви 30 дақиқа кеч бошланди, сабаби "канонирлар" "Стемфорд Бриж"га нотўғри рангдаги пайпоқ (гетри)лар олиб келишганди.

"Арсенал" клуб расмийсининг хатоси туфайли "Челси" дўконидан сотиб олинган қора рангдаги пайпоқларда тўп тепишга мажбур бўлди. Жамоа қизишиш машғулотларида оқ пайпоқларда майдонга чиқди, бироқ мезбонлар ҳам шу рангдаги пайпоқда бўлгани боис, ўйин комиссари "тўпчилар"га бошқа рангдаги пайпоқ кийиш талабини қўйди.

Ноилож қолган "Арсенал" рақибнинг меҳмондаги ўйинларда фойдаланадиган қора-кўк гетриларини харид қилишга мажбур бўлди, футболчилар клуб эмблемаси ва ишлаб чиқарувчи ҳамкор логотипини беркитиш учун махсус лента таққан ҳолда майдонга чиқишди.

Беллашув "Челси" аёллар жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика