"Арсенал" Эдегорга янги шартнома таклиф қилади

Sherzod Nurmatov
21 мар 2023, 11:49
Лондон клуби ярим ҳимоячи Мартин Эдегор билан битимни узайтирмоқчи.

Манбага кўра, жамоа сардори билан янги шартнома муддати 2030 йилгача мўлжалланади. 24 ёшли норвегиялик футболчининг маоши сезиларли даражада ошади.

Эдегор "Арсенал"да 2021 йилдан бери ўйнамоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнида якунига этади. Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг нархини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

24 ёшли хавбек 2022/23 йилги мавсум "канонирлар" сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Transfers