UZ

Сўнгги янгиликлар

07:11"Нефтчи" Туркия йиғинига йўл олди  0 02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  12 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  1 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  0 23:26АПЛ. "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  95 22:58"Насаф" Анталиядаги йиғинда кимлар билан ўйнайди?  0 22:24Тони Кроос: "Флориан Вирц "Реал" учун ажойиб харид бўлиши мумкин"  3 21:55Де Брюйне "Сити" билан шартномани узайтириш ҳақидаги саволга: "Менга барибир. Шунчаки ўзимнинг даражамга қайтишга уриняпман"  1 21:08"Ланс" бош директори: "Ҳусанов клубдан кетади"  17 20:59Лига 1. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Тулуза"га мағлуб бўлди  9 20:01Ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган легионер "Локомотив"га ўтди  0 19:35"Милан" Ольмо билан ярим йилга шартнома имзолаши мумкин. Битимда июлда "Барса"га қайтиш борасида банд бўлади  3 19:03"Локомотив" "Металлург" собиқ ўйинчисини ўз сафига қўшиб олди  1 18:32Анчелотти қандай ҳолатда "Реал"дан кетади?  12 17:46Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери борасида янги маълумот эълон қилди  37

АПЛ. “Манчестер дербиси” ва турнинг бошқа қизиқарли учрашувлари учун превью Янгиликлар

АПЛ. “Манчестер дербиси” ва турнинг бошқа қизиқарли учрашувлари учун превью

Теглар :  АПЛ Превью
Англия чемпионати 12-турига оид муҳим маълумотларни бўлишамиз.

Ўтган тур хусусида

11-тур ўта муросасиз ўтди, унда фақат битта дуранг қайд этилди. Саккизта ғалаба мезбонлар ва меҳмонлар ўртасида тенг тақсимланди. Унутмаслик керакки, "Астон Вилла" ва "Ньюкасл" ўртасидаги учрашув коронавирус туфайли қолдирилди.

Чемпионат етакчиларининг ғалабаларини айтиб ўтишимиз лозим. Жумладан, "Тоттенхэм" "Арсенал"ни (2:0) мағлуб этган бўлса, "Челси" ҳаммани бироз чўчитиб, "Лидс"ни ютди (3:1), "Ливерпуль" эса "Вулверхэмптон"ни ўзига рақиб санамади (4:0).

"Лестер" бошчилигидаги таъқибчилар гуруҳи ҳам олға юрди. “Саутгемптон", МЮ ва “Манчестер Сити" турли хил сценарий асосида, аммо тенг муваффақият билан "Брайтон", "Вест Хэм" ва "Фулхэм"ни ютишди. "Эвертон" яна қоқилиб кетди, бу янада қуйига тушиб кетиш хавфини туғдиради. "Ирислар" 12-турда "Челси"ни қабул қилишади. 15-ўринни эгаллаб турган "Арсенал"да яна чуқур инқироз. Кетма-кет кузатилаётган ҳар бир муваффақиятсизликдан сўнг "канонирлар" мухлислари ўзларига: "Ҳаммаси тамом, бундан ёмони бўлмайди", дейишаётгани ҳақиқат. Кейинги ўринларни "Фулхэм", "Вест Бромвич" ва бошқа аутсайдерлар эгаллиб туришибди.

Турнинг асосий интригалари

Бьелса – интригани барбод қилувчи

Мабодо аргентиналик мураббийнинг "Лидс"даги "рок-н-ролл"ига шубҳа қилсангиз, унда сизга яна бир далил келтирамиз.

"Вест Хэм" билан ўйиндан олдинги матбуот анжуманида журналистлар Бьелсадан беихтиёр жароҳатланган футболчиларнинг ўрнини ким эгаллашини сўрашди, аргентиналик эса саволга аниқ жавоб бермади, лекин 11 футболчининг номини эълон қилди:

"Мелье, Даллас, Эйлинг, Купер, Алиоски, Филлипс, Клих, Морено, Рафинья, Бэмфорд ва Харрисон".

Ҳозир Англияда Бьелса "ҳийла-найранг" қилдими ёки йўқлиги ҳақида ўйлашмоқда. Умуман олганда, 65 ёшли мутахассис илгари яширадиган ҳеч нарсага эга эмас эди.

Артета ҳужумдаги муаммоларни ҳал қилдими?

Испаниялик мураббий турдан турга айнан шу нарсани айтади – "биз кўпроқ имконият яратишимиз керак". Амалда ҳеч нарса бўлмаяпти. "Арсенал" Премьер-лига ушбу мавсумида яратилган вазиятлар бўйича сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Клуб 11 турдан кейин 13 очко тўплаган ҳолда лигада 39 йилдаги энг ёмон стартини амалга оширди.

Инқирозни ҳужумдаги етакчиларининг йўқлиги билан изоҳлаш мумкинми? - Йўқ. Чунки Обамеянг, Ляказетт, Виллиан сафда, Пепе ва бошқа ёш ижрочилар ҳам бор. Артета тўпни бошқариш билан мақтанади, аммо Моуринью айтганидек, рақиб тўпни ўзи учун олиши мумкин, у эса ўзига уч очкони сақлаб қўяди.

Испаниялик ёш мутахассис турли важларни келтиришда давом этяпти.

"Биз учрашувларда ғалаба қозониш учун кўпроқ гол уришимиз керак" ва "мағлубиятдан кейин ғалаба қозонишимиз керак" деган иқтибослар омма қаршисига чиқадиган Жейсон Стетхэм ёки Дуэйн Жонсонга кўпроқ мос келади, аммо йўқ, биз уни АПЛ топ-клуби мураббийидан эшитмоқдамиз. Балки "дўстга қўнғироқ қилиш" имкониятидан фойдаланиб, Гвардиоладан маслаҳат олиш керакдир, Акс ҳолда Артета Рождествони ишсизликда нишонлайди.

Анчелотти устидаги булутлар қалинлашишда давом этмоқда

Италияликда табассум қилиш учун сабаблар кўп эмас. Марадонанинг ўлими ҳақидаги хабар италиялик учун катта зарба бўлди. Учрашув олдидан бир дақиқалик сукут давомида Карло кўз ёшларини тия олмади. 

Жамоанинг сўнгги натижаларига қараш қийин: дастлабки турлардаги 5 та ғалабадан ҳеч қандай из қолмади. "Эвертон" сўнгги 7 ўйиндан фақат 1 тасида ғалаба қозонди.

Дарвоқе, муваффақиятсизликни фақат иккита етакчи ҳимоячининг йўқлиги билан изоҳлай олмаймиз. Ҳа, Динь ва Коулмэн вақтинча йўқ, бироқ Хамес Калверт-Льюин ва Ришарлисон ҳамон шу ерда. "Эвертон" сўнгги йилларда кўпроқ муваффақият қозонган қўшниларидан фарқли ўлароқ, бир қатор йирик ўйинчиларга боғлиқ бўлиб, ҳар қандай йўқотиш жамоанинг ўйинига путур етказади. Бундай шароитда "Челси" билан учрашув яхши натижа бермайди.

13-тур олдидан "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" учун "ҳордиқ"

Қишнинг бошида чемпионат етакчилигига даъвогарларнинг аниқроқ номлари пайдо бўлиб бормоқда.

Манчестер клублари бешликдан пастда юрган бир пайтда "Челси", "Лестер" ва "Тоттенхэм" чўққига кўтарилишди. Нимага "шпорлар" ва "Ливерпуль"нинг "Кристал Пэлас" ва "Фулхэм"га қарши ўйинларига кучли эътибор қаратилади? Чунки 13-турда биз уларнинг юзма-юз тўқнашувига дуч келамиз. Лондонликлар тўққиз йилдан буён ғалаба нималигини билмаётган "Энфилд"га келишади.

Шуниси эътиборга лойиқки, кетма-кет иккинчи турда тақвим учта етакчига бир хил вазифаларни бериб келади. Бир ҳафта олдин, учаласи ҳам ўз уйларида ўйнашди. Ҳозир – барчасини сафар ўйинлари кутмоқда. Қоғозда "Ливерпуль"га осонроқ, аммо бу АПЛ!

"Манчестер Юнайтед" – "Манчестер Сити" (12.12 22:30)

Шундай бўлдики, ушбу чемпионат давомида Манчестернинг иккала клуби ҳам турнир жадвалида доимий равишда ёнма-ён юрдилар. Тўғри, узоқ вақт давомида на униси, на буниси бу билан фахрлана олди. Жамоалар мавсумни бир текисда ўтказаётгани йўқ, шу сабабли улар жадвалнинг ўрталарида ёки ҳатто пастки қисмида узоқ вақт юришди.

Охирги учрашувлардаги муваффақиятлар икки клубга ҳам кучли 4 ликка яқинлашишга имкон берди. Ва агар қолдирилган ўйинлардаги эҳтимолий ғалабаларни ёдда тутсангиз, у ҳолда етакчилар ўрнига яқин келишади.

Сульшерни мавсум давомида негатив таъқиб қилмоқда ва қувониш учун жуда кам сабаблар бор. "Манчестер Юнайтед" мухлислари норвегиялик Гвардиолага қарши ғалабаларнинг ижобий балансига эга эканлиги билан ўзларини хурсанд этишлари мумкин. Ҳозирда "қизил иблислар" устозининг ҳисобида 3 та ғалаба ва 2 та мағлубият бор.

Бироқ шуни унутмаслигимиз керакки, ҳафта ўрталарида "Манчестер Юнайтед" ЕЧЛда анча тер тўкди, "Манчестер Сити" эса ўртоқлик учрашуви ўтказди. "Шаҳарликлар" қўшниларига қарши сўнгги 5 учрашувдан атиги 2 тасида ғалабага эришишган. Бундан ташқари, ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 10 таликнинг фақат 1 та учрашуви дуранг билан тугаган. Нима бўлганда ҳам Марказий баҳс "ёниши"га умид билдирамиз. 

"Эвертон" – "Челси" (13.12 01:00)

Жамоаларнинг спорт формаси мутлақо қарама-қарши "қутблар"да жойлашган. "Челси" барча мусобақалардаги сўнгги 10 учрашувнинг 8 тасида ғалаба қозонган. Лондонликлар улардан фақат 4 тасида ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишган. "Эвертон" сўнгги 7 ўйинда 1 та ғалаба қайд этган "Ирислар" ҳимояси танг аҳволда – сўнгги 10 та ўйиннинг барида гол ўтказиб юборилган.

Фрэнк Лэмпард "Краснодар"га қарши ўйинда асосий таркиб футболчиларининг кўпчилигига дам берди. Мураббий умид боғламаслиги аниқ бўлган футболчилар – жароҳатга йўлиққан Зиеш ва Хадсон-Одои.

"Кристал Пэлас" – "Тоттенхэм" (13.12 19:15)

"Кристал Пэлас" "Бёрнли" (0:1) ва "Ньюкасл"(0:2)дан учралган мағлубиятга "Вест Бромвич"ни тор-мор келтириши билан жавоб қайтарди (5:1). 

"Тоттенхэм" "Шимолий Лондон дербиси"да "Арсенал"ни, Европа Лигасида "Антервпен"ни мос равишда 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Жозе Моуринью жамоаси якшанба куни Лондон жанубидан ғалаба билан қайтишга бел боғлайди.

"Тоттенхэм" Ламеланининг хизматидан фойдалана олмаса, Рой Хожсон шогирдларидан 4 нафари ўйинда иштирок эта олмайди. Булар –  Уэйн Хеннесси, Мартин Келли, Натан Фергюсон ва Коннор Уикем.

"Фулхэм" – "Ливерпуль" (13.12 21:30)

"Фулхэм" мавсумнинг сабр қилиш керак бўлган босқичини бошдан кечирмоқда. Баъзида клуб буни муваффақиятли амалга оширади - айниқса, "Лестер"ни мағлубиятга учратгандан кейин (2:1) бунга барча ишоняпти, аммо қийин "финт" "Манчестер Сити" билан ўйинда ўхшамаганини алоҳида айтиб ўтиш жоиз (0:2).

Энди янги бош оғриғи – амалдаги чемпион "Крейвен Коттеж"га ташриф буюради. Бу нарса АПЛнинг ушбу мавсумдаги сафардаги ўйинларида Клопп ва мухлислар хоҳлаганчалик ишончли эмас. 5 учрашувда фақат 1 та ғалаба – бу "Ливерпуль" билан анчадан бери содир бўлмаган жараён, албатта.

Ушбу босқичда асосийси, ҳужум чизиғидаги барча асосий футболчилар соғлом. Албатта, "Фулхэм" қаршилик кўрсатади, лекин Клопп йигитлари сафар учрашувида ўзларини оч бўридек тутиш вақтлари келди.

"Арсенал" – "Бёрнли" (14.12 00:15)

"Тоттенхэм"дан қабул қилинган мағлубият "Арсенал" лигадаги сўнгги 7 ўйиндан 5 тасида ютқазганини англатади. 

"Бёрнли" "канонирлар" мағлуб этиши шарт бўлган жамоа. Аммо унутмаслик керакки, Бен Ми сафга қайтгач, жамоада ўзига бўлган ишонч ортган ва ҳимоя бироз бўлса-да, мустаҳкамланган.   

Ўйин афишасида Артета шогирдлари осон ғалабага эришадиганек туюлади, ҳа, фақат афишада. Амалда эса жиддий ва муносиб ўйин кўрсатиш орқалигина ютуққа эришиш мумкин. Кутамиз, кузатамиз. 

Шунингдек, ушбу турда қуйидаги баҳслар гувоҳига айланамиз:

12.12 01:00 "Лидс" – "Вест Хэм"  

12.12 17:30 "Вулверхэмптон" – "Астон Вилла" 

12.12 20:00 "Ньюкасл" – "Вест Бромвич"

13.12 17:00 "Саутгемптон " – "Шеффилд Юнайтед"

14.12 00:15 "Лестер" – "Брайтон"


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика