UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  3 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  11 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  97 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2

Анзур Исмоилов: "Ўз хатоимиз туфайли гол ўтказиб юбордик" Янгиликлар

Анзур Исмоилов: "Ўз хатоимиз туфайли гол ўтказиб юбордик"

Жанубий Корея - Ўзбекистон (2:0) учрашувидан сўнг Анзур Исмоилов микст зонада ўз фикрларини билдирди.
- Қийин ўйин намойиш этдинглар, йигитлар матонат кўрсатишди. Умуман баҳс ҳақида фикрингиз?
- Жуда қийин учрашув бўлди, бизда вазиятлар бўлди. Иккита жуда яхши имконият бўлди, агар гол урганимизда умуман бошқача ўйин бўлармиди...Ўзимизнинг хатоимиз туфайли гол қўйиб юбордик. Лекин 90 дақиқада яхши ўйнадик.

- Қўшимча вақтда Ўзбекистонга нима етишмади?
- Менимча бизга кучга тўла ўйинчи етишмади. Ўйинни ўз қўлига оладиган футболчи бўлмади.

- Ўз ўйинингиздан кўнгилингиз тўлдими?
- Жамоа мағлуб бўлди, шу боис кўнглим тўлмади. Афсуски ютишимиз керак бўлган баҳсда мағлуб бўлдик.

- Одил Аҳмедовнинг аҳволи қандай? Йигитлар мағлубиятни қандай қабул қилиб олишди?
- Барчамиз ғалаба учун тушгандик. 90 дақиқа жанг қилдик, лекин биринчи голни совға қилганимиздан сўнг руҳан синиб қолдик.

- Шундай бўлса ҳам жамоага яхши ўйин учун раҳмат айтамиз. Мухлисларга сўнгги тилакларингиз?
- Барчага раҳмат. Худо хоҳласа кейинги мусобақаларда бундан ҳам яхшироқ иштирок этишга уринамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика