UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16Клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича фикр алмашилди  0 10:30"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич"  0 10:00Касорла: "Ла Лига барча жиҳатдан АПЛдан ёруғлик йиллари даражасида ортда қолмоқда"  0 09:30"Бенфика" ва "Ал Насср" собиқ мураббийи БАА клубида иш бошлади  0 09:10Майкл Кэррик: "Кейинги ўйинда ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади, деб ўйлаш мумкин эмас"  2 08:37"Шўртан" Тошкентда йиғинга киришди  0 08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  1 07:45Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"  2 01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  1 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  9 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  18

"Андижон"нинг Анталия йиғини ниҳоясига етди Янгиликлар

"Андижон"нинг Анталия йиғини ниҳоясига етди

Суперлигага қайтган "Андижон" футбол клубининг Туркияда ташкиллаштирилган ўқув-машғулот йиғини якунига етди.

27 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида режалаштирилган ўқув-машғулот йиғинига киришган андижонликлар 17 февралда мазкур тайёргарлик босқичини якунлади.

Аввалроқ хабар берилганидек, йиғин давомида 7 та назорат учрашуви ташкиллаштирилди. Эътиборингизга ана шу учрашувлар натижаларини ҳавола қиламиз.


31 январь
“Андижон” – “Чиксереда” (Руминия) – 0:0

3 февраль
“Андижон” – “Факел” (Россия) – 1:4
Жамоамиздан гол муллифи Шаҳбоз Эркинов (пенальтидан)

8 февраль
“Андижон” – “Волга” (Россия) – 0:4

12 февраль
“Андижон” – “Велес” (Россия) – 5:1
Голлар
: Суҳроб Бердиев (дубль), Сардор Азимов, Нодари Кавтарадзе, Бобур Фарҳодов.

“Андижон” – “Самтредиа” (Грузия) – 0:0

15 февраль
“Андижон” – “Родина” (Россия) – 0:0
“Андижон” – “Петрокуб” (Молдова) – 0:0

Қолаверса, ташкилотчилар томонидан ушбу ўйинларга хорижлик малакали ҳакамлар тайинланди. Боиси, Анталияда ҳакамлар гуруҳлари ҳам йиғин ўтказишди ва уларни назорат қилувчи шахслар ўз вақтида таниқли реферилар бўлишган. 

Мисол учун Ульновскнинг “Волга” жамоасига қарши ўйинда россиялик машҳур Николай Левников инспекторлик қилди. “Самтредиа” билан бўлиб ўтган баҳсда эса россиялик яна бир таниқли собиқ ҳакам - Вячеслав Харламов инспектор вазифасини бажарди. “Петрокуб”га қарши кечган ўйинни қирғиғистонлик Баҳодир Қўчқоров шогирдлари бошқариб бордилар ва мазкур баҳснинг назоратчиси Артём Скопенцев эди.

"Бир сўз билан айтганда, “Андижон”нинг 21 кунлик хориж йиғини кўнгилдагидек кечди ва барча режалар амалга ошди. Жамоамизниг Анталия йиғини анча сермазмун ўтди. Футболчилар мураббийлар штабининг барча кўрсатмаларини бажаришди.
Бугун жамоа аъзолари Анталиядан тўғри Тошкентга парвоз қиладилар ва шу билан қисқа муддатли дам берилади. Ундан кейин эса жамоа янги мавсумнинг дастлабки ўйини учун тайёргарликка киришади", - дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика