UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58Манба: "Қўқон-1912" бош мураббий лавозимига 4 нафар номзодни кўриб чиқмоқда  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  16 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

"Андижон" раҳбарияти қисқа муддатда 31,5 млрд сарфлаган Янгиликлар

"Андижон" раҳбарияти қисқа муддатда 31,5 млрд сарфлаган

Бу ҳақда ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги шахсий блоги орқали маълум қилди.

"Ўрганишлар натижасида маълум бўлдики, Андижон хусусий клубга айлангач, бугунги кунгача таҳминан 31,5 млрд сўм пул сарф қилиб улгурди. Шундан 7 млрд сўм Соғлом авлод стадионига, 4 млрд сўм Бўстонга ва 2,150 млрд сўм эски клуб қарзларига сарф этилганига тўхталдик. 

Клуб 2021 йил учун 15,2 млрд сўм пул сарф этди. Яна 973 млн сўм билан ўтган мавсумдан қолиб келаётган қарздорлик тўлиқ бартараф этилади. 

Биз клуб раҳбарияти билан қарздорлик масаласида келишувга эришдик. Эскилардан фарқли ўлароқ, Андижон 2021 йилдан қолаётган қарзларни тўлиқ қоплаб беради. Шунингдек, 2022 йилги мавсумда жамоа сафида ҳаракат қилаётган футболчилар, мураббийлар, ишчи-ҳодимлар ҳам ҳақини олмай қолмайди. Барчаси билан ҳисоб-китоб қилинади. 

Биз шу йўналишда Андижон футбол клуби билан яқин алоқаларни йўлга қўйганмиз ва улар билан ҳамкорлик қилиб келдик (айрим футбол мухлисларида нотўғри фикр шаклланган). Клубнинг бугунги раҳбарияти давлат пулини ўзлаштириш учун эмас, вилоят футболига ёрдам бериш мақсадида келган. Қайсидир маънода, улар катта ҳажмдаги ишларни бажарди. 

Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Андижон футбол клубини қўллаб-қувватлашга тайёр. Про лига ривожи, вилоят футболининг эртаси учун бизга Андижон сингари клублар керак. Сўнгги савол: вилоятга-чи? Агар вилоят раҳбарларининг ҳам жавоби ҳа бўлса, биз биргаликда музокаралар столига ўтиришга тайёрмиз. Жавоб йўқ бўлса, клубнинг келажаги ҳамда ҳомийларнинг футболда бошқа йўсинда қолиши масаласини алоҳида гаплашиб оламиз", — дейилади хабарда.

Расман: "Арал Самали" - "Андижон" ўйини бекор қилинди

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика