Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди
11 янв 09:01
Янгиликлар
Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди
"Андижон" собиқ ҳужумчиси Мартин Боаке ниҳоят "бургутлар" сафига ўтишга розилик берибди.
Ҳужумчи ва "Андижон" ўртасида узоқ давом этган музокаралардан сўнг Мартин фаолиятини яна "Андижон"да давом эттиришга қарор қилган. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.
Маълумот учун, италиялик ҳужумчининг сўнгги жамоаси Туркиянинг "Болуспор" ҳисобланади. Ҳужумчи жорий мавсум туркияликлар сафида 19 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голга ассистлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Боаке 2021 йилнинг биринчи қисмини "бургутлар" сафида ўтказган. У андижонликлар сафида 13 та баҳсда майдонга тушиб, 2 та гол урганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар