"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди

Alisher Ostonov
11 янв 2026, 18:35
"Ал Иттиҳод" Карим Бенземани олиб қолмоқчи.

Саудия клуби 38 ёшли французга 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома таклиф қилди, дея хабар бермоқда инсайдер Николо Скира.

Амалдаги келишув 30 июнь куни тугайди. Музокаралар давом этмоқда, томонлар келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда.

Бензема жорий мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/NicoSchira