UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05"Истанбул Башакшехир" — "Фатиҳ Карагюмрюк"  0 17:39U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 0:0 (матнли трансляция)  55 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  0 17:25АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:03"Реал" — "Леванте". Таркиблар маълум  3 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  15 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  4 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3

Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли” Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”

“Андижон” матбуот хизмати Ислом Тўхтахўжаевдан интервью олди.

- Ислом, “Андижон” жамоамизга хуш келибсиз!
- Раҳмат.

- Дастлаб таклифни қабул қилишингиз сабаблари ҳақида ўртоқлашсангиз.
- “Андижон”дан таклиф кутилмаганда бўлди. Сабабига келсак, мухлислар. Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли бўлади. Самвел Бабаян билан гаплашганимдан кейин бу ерга ўтишга ишонч ҳосил қилдим. Чунки жамоани мақсади жуда юқори. Худо хоҳласа, ўйлаган ниятларимизга етайлик ва чемпион бўладиган жамоа бўлиш насиб қилсин.

- Янги оилага келдингиз ва илк таассуротлар қандай?
- Барча футболчилар билан танишмиз. Асосий мақсад “Андижон” мухлисларини хурсанд қилиш ва уларни доимо ғалабалар билан қувонтириш. 

- Анталия йиғинида иштирок этяпсиз ва бу борада нима дея оласиз?
- Тайёргарликда ҳозирча асосан жисмоний ҳолатга эътибор қаратиляпти. Шароитлар яхши, ажойиб майдонларда шуғулланяпмиз. 

- Қўйилган жиддий мақсадга яраша таркиб ҳам кучайтириляпти. Ўзгаришларга қандай муносабатдасиз?
- Маҳоратли футболчилар ва иқтидорли ёшлар ҳам таклиф қилиняпти. Бир оила бўлиб мақсадимизга эришамиз, деган ниятдаман. Хурсандман, яхши ўйинчилар йиғиляпти.

- Сиз орқали ҳимоя чизиғи янада кучайтирилиши турган гап. Шунинг учун сизга бўлган ишонч ва масъулият катта.
- Масъулият билан ўйнаш ёқимли, профессионал футболда ва айниқса ўзимга. Айнан масъулият ва мухлисларнинг босими остида тўп суриш анча ёқимли бўлади. Энг олий мақсад учун курашамиз. “Андижон” жамоамизни муваффақиятли йўлида ёшларга қўлимиздан келганича ёрдам беришга ҳаракат қиламиз.

- “Андижон”да тўп суришингизни фаолиятингизда қандай босқич деб ҳисоблайсиз?
- Жамоани олдига қўйилган мақсад олийлиги учун ҳам бу қарорим тўғри. Чунки доим юқори ўринлар учун курашадиган клубларда ўйнаб ўрганганман. Худо хоҳласа, стадион тўла мухлислар билан ўйнаш насиб қилсин. Ёшларга ҳам йўл кўрсатамиз ва чемпионлик ҳарактерини сингдиришимиз керак. Мураббийлар кўрсатмасини тўлиқ бажаришга ҳамма бор кучи билан, юракдан ҳаракат қилса, Худоим ҳам тўғри йўлни кўрсатади ва натижасини ҳам беради. Асосийси, мураббийларни кўрсатмасини тўғри бажарсак, барчаси тўғри бўлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
10 янв 18:13:52
Aziz Alimov
50 ёшда хам уйнагин Исломжон, факат Нефтчига карши уйинларда халол уйнагин, хурмача киликларсиз, мужик булгин.
   
11 янв 14:08:35
Андижан
Мехнаткаш у́йинчи омад тилемиз
   
10 янв 20:31:34
Дилмурод
Зўр ўйинчи. Қойил қолдирган. Яна давомли бўлсин 2чи ёшлигингни кўрсат. Ёнига бубаня қўшилганда янаям зўр бўларди.
   
10 янв 19:02:20
Odiljon
Озгина ешинг утиб колдида Майли омадини берсин Самвел еши катталарни оляпсан.Анжон пастга тушиб кетса емон боласан
   
10 янв 18:28:03
David Terezege
Xuddi oldin xam uqigandekman bu interyuni ,
Doim bir xil savol javoblarligamikin
   
10 янв 18:19:39
Akbar Umarov
Menimcha Ekspert sifatida dangalini aytsam Andijon FC uzag'i bilan faqatgina 3-5 o'rinlar uchun kurasha olsa kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика