

"Ўзбекистон Кубоги 3-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Андижон" ўйини бекор қилинди. Бунга сабаб "Андижон" клубидаги молиявий муаммолардир", - дейилади Қорақалпоғистон клуби матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бунгача сайтимиз орқали "Андижон" жамоасининг молиявий қийинчилик туфайли Нукусга бора олмаслиги ва маошлар борасидаги муаммолари ҳақида хабар берган эдик.
→ "Андижон" молиявий қийинчилик туфайли Нукусга бормайди
→ "Андижон"нинг мураббийлар штаби ва легионерлар олдида бир неча ойлик қарзи мавжуд



