UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Гонсало Гарсия Ван Нистелройнинг натижасини такрорлади  0 17:23"Машъал" афсонаси Жамшид Ҳасанов фаолиятини якунлади  3 17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  4 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  5 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  30 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  1 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  1 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  8 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  11 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  22 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  2 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0

Андрей Фёдоров: “Нефтчи”нинг ҳам, “Андижон”нинг ҳам ўйини қовушмади” Янгиликлар

Андрей Фёдоров: “Нефтчи”нинг ҳам, “Андижон”нинг ҳам ўйини қовушмади”

Ўзбекистон Кубоги доирасидаги “Андижон” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

– Бугун ўзимиз истагандек ўйин кўрсата олмадик. Нафақат “Нефтчи”нинг балки “Андижон”нинг ўйини ҳам қовушмади. Чунки майдоннинг ҳолати яхши  эмас эди. Шу сабабли узун паслар орқали ўйин ташкил қилдик. Кетма-кет “дерби”ларни ўтказяпмиз. Бугунги баҳсда кўпроқ ҳимояда тартибли ҳаракат қилиб, ҳужумдаги имкониятлардан унумли фойдаланишга урғу бердик. Музаффаровнинг четлатишидан сўнг дуранг натижани ушлаб қолишга ва вазиятни пенальтиларгача олиб боришга ҳаракат қилдик. Чунки бир киши кам бўлиб қолгандик. Пенальтилар сериясида эса омад биз тарафда бўлди. Ғалабадан хурсандман. Мухлисларни ҳам мазкур муваффақият билан табриклайман. Стадионда бизни Фарғонадан келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга шунингдек ёш футболчи мухлисларимизга ҳам раҳмат деб қоламан.

Шерзод Ҳакимовда кичик жароҳат бор эди. Ҳамза Каримов эса маълум сабабларга кўра тайёргарлик жараёнига кеч қўшилди. Шу сабабли мазкур футболчилар баҳсни ўтказиб юборишди. Яна бир бор айтиб ўтаман, бундай майдонда яхши ва сифатли футбол кўрсатиш қийин, – деди Фёдоров

“Нефтчи” матбуот хизмати


Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика